Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Пойтахт сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларини ҳал эта оляптими?

Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳридаги оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида ташкил қилган пойтахт секторлари раҳбарларининг сайёр қабулида ҳам аҳолини ўйлантираётган қатор масалалар ўрганилиб, уларга ечим изланди.

Тошкент шаҳар 2-сектори раҳбари 53 нафар мурожаатчининг ариза-шикоятлари ва таклифларини тинглаб, ҳар бир масалага қонуний-адолатли ечим топишни ўз зиммасига олди. Дейлик, Дадабек Норқулов каби яна 8 нафар мурожаатчи пойтахтимизда жойлашган корхоналардан биридан 49,3 млн. сўмдан зиёд иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўради. Бу мурожаат ўн кун ичида ўрганилиб, ижобий ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Хусусий корхона раҳбари Баҳром Носировнинг масъулияти чекланган жамиятлардан биридан кредит қарздорлигини ундириш масаласидаги мурожаатини ҳал қилиб бериш бўйича ҳам 10 кун муддат белгилаб олинди.

Мирободлик Абдуманноп Абдумурсаловнинг тергов ҳаракатларидан норозилик билдирган мурожаати ҳам назоратга олинди.

Олмазор тумани Ўрол Тансиқбоев кўчасидаги кўп қаватли 23-уйда яшовчи аҳоли вакиллари Тошкент шаҳри 3-сектори раҳбарига ўзлари яшаётган уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат фаолиятидан шикоят қилди. Айтилишича, ширкатга кўп қаватли уйларнинг томни таъмирлаш учун кредит ажратилган бўлса-да, ишлар чала қолиб кетган. Камига бажарилган ишлар учун насияга олинган қурилиш материаллари ва усталарнинг хизмат ҳақларини беришда ҳам муаммолар бор. 3-сектор раҳбари бу масалани тўлиқ ўрганиб, муаммони қонуний-адолатли ҳал қилиб беришни ўз зиммасига олди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Акбар Худойбердиев эса ўз мурожаатида ички ишлар тизимида ишлаш ниятида эканини билдириб, шу масалада амалий ёрдам сўради. Унга пойтахт маҳаллаларидан биридаги бўш турган профилактика инспектори вазифаси таклиф этилди.

Оммавий қабул доирасида Президент виртуал қабулхонасига фуқаролик масаласида мурожаат қилган қатор юртдошларимизнинг чорак асрлик орзулари ҳам ушалди. Уларга давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари топширилди.

Юнусободлик Гулнора Ҳошимова паспортининг амал қилиш муддати ўтган, ҳеч қаерда рўйхатда турмайди. 61 ёшли бу аёл ҳужжатларидаги муаммо туфайи ҳали ҳануз нафақага ҳам чиқмаган. Тошкент шаҳри 4-сектори раҳбари Гулнора опанинг мурожаатини тинглар экан, бу муаммога комплекс ечим топиб берди. Дастлаб улар Юнусободнинг Посира маҳалласидаги кўп қаватли 5- “а” уйдан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида турар-жой билан таъминланадиган бўлди. Шу асосда аёл мазкур жойда доимий рўйхатга қўйилади, сўнг унинг нафақага чиқиш билан боғлиқ масалалари ҳал қилиб берилади.

Яккасаройлик 65 ёшли Вали ота Алимов ҳам 4-сектор раҳбаридан кўзини даволатишда амалий ёрдам сўради. Отахоннинг кўз хасталиги кучайиб, кўриш қобилияти сусаймоқда, бироқ жарроҳлик амалиёти ўтказишга имконияти йўқ. Бу масала Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан бирга шу ерда ўрганиб чиқилгач, отахонга кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказиш ва бепул даволаниш учун ордер берилди.

Фарида Норқобилованинг турмуш ўртоғи иқтисодчи мутахассислигига эга бўлса-да, шу пайтга қадар ишсиз эди. Ҳаёт, оила, рўзғор ташвишлари эса оғир юк бўлиб турибди. Аёлнинг мурожаатидан сўнг унинг турмуш ўртоғи солиқ тизимига ишга қабул қилинадиган бўлди.

Эрталаб бошланиб, тунга қадар давом этган оммавий қабулда энг оҳирги мурожаатчигача диққат билан тингланиб, дарду-ташвиши эшитилди, уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди. Бундай ариза ва шикоятлар ижроси Халқ қабулхоналари назоратига олинди.

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Олот тумани. Бухоро вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Мазкур туманда ўтказилган оммавий қабулда нафақат ушбу туман, қолаверса, вилоятнинг бошқа ҳудудлари аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Рақамларга мурожаат қиламиз. Шу куни 126 нафар фуқаронинг 300га яқин мурожаати секторлар раҳбарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари мутасаддилари иштирокида бирма-бир муҳокама қилинди. Фуқароларнинг 47 нафарини шахсан вилоят ҳокимининг ўзи қабул қилиб суҳбатлашди. Уларнинг 70га яқин “муаммо”сини тинглади.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан бўлди.

Қоровулбозор туманидаги “Нефтчи” ўрмон хўжалигига тегишли ер майдонларини ижарага олиб, чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Оила аъзоларимдан ташқари қўл остимда 3 нафар ишчим ҳам бор. Бажарган барча ишларимни қонуний асосда амалга оширганман. Яъни белгиланган ижара шартномасига мувофиқ тўловларни ўз вақтида тўлаб келяпман. Бироқ ҳозирда ўрмон хўжалиги раҳбарияти қайта ижара шартномаси тузишга тўсқинлик қилмоқда.

Шу масалада ёрдам берсангиз, деб келгандим, – деди ўзини Мансур Аҳмедов деб таништирган фуқаро биринчи сектор раҳбарига юзланиб. Ушбу масала муҳокама қилиб, унинг ечими излади. Натижада ўрмон хўжалиги ва тадбиркор ўртасида қайта ижара шартномаси тузиладиган бўлди.

“Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Муқаддас Раҳимованинг ҳам анчадан бери ўйлантириб келаётган иш муаммоси сайёр қабулда ечим топди.

Шу ерда Муқаддас Раҳимовага вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан “Тоза ҳудуд” ДУКда назоратчилик иши таклиф қилинди. Муқаддас Раҳимова уйига хурсанд ҳолда қайтди.

Муддат талаб этиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳудудларда Президент Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этилаётган оммавий қабуллар давом этмоқда.

30.11.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы