Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, сектор, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда 130 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари, ўз ечимини кутаётган 150 та масалалари кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади. Фуқаро томонидан билдирилган масала мурожаатлар рўйхатига олиниб, бажарилиш муддатлари белгилаб берилди.
Вилоят ҳокими сайёр қабул давомида уй-жой ва ер масаласи, моддий ёрдам кўрсатиш, иш ва иш ҳақи, тадбиркорлик ва имтиёзли кредит ажратиш каби ўнлаб масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди.
-Саволга жавоб, муаммога ечим албатта, топилади. Фақат фуқароларимиз ҳам, ижро органларимиз ҳам муаммонинг ичига кириб, амалда ҳал этиш чорасини топсалар кифоя, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.
Бундай сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Қувонарлиси, халқимизнинг ҳуқуқий маданият юксалиб бормоқда, мурожаатларда ўз манфаати учунгина эмас, жамият учун нафи тегадиган таклиф ва масалаларнинг борлиги бундан далолат бериб турибди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |