Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сирдарё вилоятида аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими жорий этилмоқда

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизими жорий этилиб, унга кўра ҳокимлик, вилоят иқтисодий комплекс, мутасадди ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари ҳар бир маҳалла кесимида “Ишчи гуруҳлари”га бириктирилади.

Куни кеча шу тумандаги Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган “Ишчи гуруҳи” аъзолари – Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев ҳамда “Марказий банк” вилоят бош бошқармаси бошлиғи В.Тўраевлар шу маҳалла фаоллари билан учрашиб,  ҳудуддаги ижтимиой-иқтисодий муҳитни ва аҳолини қийнаб келаётган муммоларни ўрганиб чиқди.

Учрашув давомида маҳалла фуқароларидан 30 нафар киши тадбиркорликни бошлаш истагида банк кредитлари олиш орқали ўз фаолиятини йўлга қўйиш таклифини билдирди. Бу эса маҳалладаги 250 нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланишини кафолатлайди.  

Бундан ташқари, маҳалладаги 60 нафар ёш йигит-қизларнинг касб-ҳунар ва замонавий билимларни эгаллашлари учун янги йил арафасида фаолиятини бошлаган “Сирдарё бизнес-акселератор” марказига йўналтирилди.

Шунингдек, маҳалланинг ички кўчаларига қум-шағ ётқазилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Истиқбол МФЙ учун янги бино қурилиши ҳам об-ҳаво бироз юмшаши билан жадал тарзда бошланиши таъкидланди.

Сўнгра, “Ишчи гуруҳи” аъзолари хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир оила аъзосининг фикрларини, муаммоларини, қиш мавсумини қайдай ўтказаётганларини ўрганди. Ушбу ўрганиш жараёнидан кейин фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилади.  

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, вилоятимиз ҳокимининг ташаббуси билан туманимизда аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизмини ташкил этдик, – дейди Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов. – Ушбу тизимнинг афзалликлари шундаки, бириктирилган “Ишчи гуруҳлари” аъзолари ҳар бир маҳаллага бориб, у ерда тадбиркорлик муҳити ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга субсидиялар, микрокредитлар ажратилишини, беш ташаббус доирасидаги амалга оширилаётган ишлар янада жонлантирилишини, камбағалликни тугатиш бўйича зарур чора-талдбирлар белгиланиб изчиллик билан амалга оширилишини, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича белгилаб олинадиган асосий вазифалар ижросини таъминлайдилар.  

Фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ҳунармандчиликка жалб қилиш, ишга жойлаштириш ишлари ҳам ушбу аҳоли  билан ишлашнинг маҳаллабай тизимида тўлиқ қамраб олинади.

Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ раҳбарлар учун эмас, раҳбарлар халқимиз учун ишлайдиган тизим том маънода энди яратилибди, десак муболаға бўлмайди.

05.01.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы