Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Вилоят ҳокими маҳалла аҳолиси билан учрашди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги Улуғбек маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди, уларнинг муаммо ва ташвишларини эшитди.

Улуғбек маҳалласи Асака туманидаги энг катта ва аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллалардан бири ҳисобланади. Айни кунда маҳалладаги 1 минг 700 га яқин оила таркабида 5 минг 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ўндан зиёд кўча мавжуд. Буюм бозори, 52- умумтаълим мактабининг бошланғич синфлар ўқийдиган филиали, қатор корхона ва ташкилотлар, ўнлаб тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. 

Маҳалламизда оилаларни мустаҳкамлаш, маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғанижон Назаров. – Айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқаролар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими қатор муаммолардан азият чекаётган, умуман, турли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан юз-юз мулоқотда уларнинг моддий ёрдам, тиббий муолажа олиш, ногиронлик нафақасига чиқиш, ишга жойлашиш каби қатор масаллалар юзасидан қилган мурожаатларини  шу ернинг ўзида ҳал этди. 

Учрашув давомида қилинган мурожаатлар бўйича маҳалладаги 54 та оилага 8 тонна кўмир, 30 та оилага газ баллони, 48 нафар аёлга моддий ёрдам сифатида 30 миллион сўм пул, 2 нафар онахонга бепул даволаниш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари, 5 нафар киши ишга жойлаштирилди, ҳудуддаги “Навруз” даҳасига янги трансформатор ўрнатилиб, 5 та кўчани шағаллаш, қатор кўчаларда ичимлик суви тармоғини созлаш ишлари бошланди. 

- Хасталик туфайли фарзандим доимий равишда даволанади, - дейди мазкур маҳаллада яшовчи Гулнорахон Тожиматова. – Уни ногиронлик нафақасига чиқариш учун жуда кўп идораларга бориб сарсон бўлдим, лекин масала ҳал бўлмади. Вилоят ҳокими билан мулоқотда менга ушбу масаласида ёрдам беришини сўрадим. Минг раҳмат, мени анча вақтдан буён қийнаб келаётган ушбу муаммо ижобий ҳал бўлди.

Асосий мақсадимиз, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа - одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш,  - дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов.  – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлайди. 

Мулоқотда маҳалла учун гузар қуриш ҳамда маълум муддат талаб этажиган бир қатор масалаларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

10.01.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы