Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Оролбўйи аҳолисининг мурожаатлари асосан қандай муаммолар юзасидан?

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналарига 2020 йилда 14 856 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 10 822 таси ёки 68 фоизига ечим топилган, 70 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида. Маблағ ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар «Йўл харита»ларга киритилиб, уларнинг ҳал қилиниши назоратга олинган.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинса, энг кўп 3907 та мурожаат меҳнат ва аӽоли бандлиги соҳасига оиддир. Коммунал соҳаси бўйича 2262 та, 980 та уй жой хўжалик масаласи бўйича,  бандлик кредит йўналишида 725  та,  ижтимоий таъминот билан боғлиқ 414 та мурожаат келиб тушган.

2020 йилда Оролбўйида ўтказилган оммавий қабулларда қарийб 13,7 минг мурожаатнинг 9,1 мингдан ортиғи ҳал қилинган. Уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммолар ҳам ҳал этилиб, муддат ва маблағ талаб қиладиганларининг ижроси назоратга олинган.

Фикримизни аниқ мисоллар билан давом эттирамиз.

Чимбой тумани «Тозажол» қишлоғидаги 13-сонли мактаб филиалининг 1980 йил қурилган эски-ю пастқам биносида дарс ўтиш учун ҳам, таълим олиш учун ҳам мутлақо шароит йўқ эди. Маҳаллий аҳоли мурожаатларидан сўнг бу масала аввал тумани 1-секторининг «йўл харитаси»га, сўнг маҳаллий дастурга киритилди. Айни пайтда бу ерда мактаб филиалининг янги биноси қад ростламоқда.

Худди шу мавзуда Чимбойдан яна бир мисол: тумандаги «Бахтли» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Аршан» қишлоғи бор. Қишлоқдаги 27-сонли мактаб филиали биноси эски, авария ҳолатига келиб қолган эди. Аҳолининг бу борадаги мурожаати ҳам Халқ қабулхонаси ва секторлар ҳамкорлигида ҳал қилинди. Дастур доирасида мактаб филиалининг янги биноси қурилиб, жиҳозланди.

Инсонларнинг янги бизнес ғояларини рўёбга чиқаришда ҳам Халқ қабулхоналари тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчисига айланган. Дейлик, Қораўзак тумани «Аллаяр Досназаров» маҳалласида яшовчи Насиба Турдимуродова гўзаллик салони ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида амалий ёрдам сўраб, Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Унинг мурожаати 2-сектор билан бирга кўриб чиқилиб, ишбилармон аёлга ҳудуддаги бўш турган иморат ноль балансда фойдаланишга берилди

Қораўзак туманидаги «Ирғақли», «Сайман», «Постам» ва «Даўиткўл» қишлоқлари аҳолиси туман маркази ва Нукус шаҳрига бориш учун "Есим" канали устидан ўтган кўприкдан фойдаланар эди. Кўприкеса ярим аср олдин барпо этилган, авария ҳолатига келиб қолган эди. Аҳоли мурожаатлари асосида Халқ қабулхонаси туман 1-сектори раҳбари билан бу муаммони ўргангач, масалани ҳал қилиш секторнинг «йўл харитаси»га киритилди. Қисқа вақтда керакли маблағ излаб топилиб, кўприкни таъмирлашга киришилди.

Хўжайли туманидаги «Саманкўл» маҳалласи аҳолисини ичимлик суви муаммоси анчадан бери қийнаб келарди. Мурожаатлардан сўнг бу борада ҳам лойиҳа ишлаб чиқилди. «Қорақалпоқсувтаъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, «Саманкўл» маҳалласидаги  110  та хонадон оби ҳаёт билан таъминланди.

Хўжайлилик тадбиркор Тимур Қурбаниязов анча йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. Тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун қўшимча ер олишда қатор қийинчиликларга дуч келди. Сўнг Хўжайли туманидаги Халқ қабулхонасига шу масалада мурожаат қилгач, туман ҳокимлиги унга «Жанқўнғирот» маҳалласидаги қаровсиз ётган 2 гектардан зиёд ер ажратди. Тадбиркор бу ерда иссиқхона ташкил этадиган бўлди.

Қонликул туманидаги Халқ қабулхонаси ва 2-сектор раҳбарининг «Жанақалъа» маҳалласидаги уйма-уй ўрганишлари давомида шу қишлоқдаги Ҳабибулла Холмуродов оиласи авария ҳолатидаги кулбада яшаётгани аниқланган эди. Оила бошлиғининг ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам 2-гуруҳ ногирони, рўзғорини амаллаб тебратиб турган оила уйини таъмирлашга имкон қилолмаслиги табиий эди. Ўрганишлардан сўнг масъуллар ижтимоий ҳимояга муҳтож бу оилага ички имкониятлар ҳисобидан  5 хонали янги уй қуриб беришди.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Президент Халқ қабулхоналари мурожаатларнинг қонуний, холис ва адолатли кўриб чиқилишини таъминлаётгани, ҳар бир масалага ечим топиш қатъий назорат қилиб борилаётгани реал ҳаётда ўз натижасини кўрсатмоқда. 

23.02.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы