Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сирдарёда “Сайёр қабул”лар ижобий самараларини бермоқда

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида “Сайёр қабул” ташкил этилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва айниқса, ишлашнинг “маҳаллабай” олиб борилиши, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда “сайёр қабул”ларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу амалиёт жамиятимизда ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Туманда ўтказилган “Сайёр қабул” давомида 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 4 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, 2 та мурожаат мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси иш юритувига олинди ва 7 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

– Ушбу қабулда анчадан буён турмуш ўртоғим томонидан тўланмаётган алимент тўловини ундириб берилишини сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди тумандаги Ҳайдар маҳалласида истиқомат қилувчи М.Турдиева. – Бир неча ойдан буён сарсон бўлиб ҳал бўлмай турган муаммо бир неча соат давомида ҳал бўлди, қўйди. Шу куни кечга яқин мажбурий ижро бюроси ходими уйимга келиб, алиментдан бўлган қолдиқ қарздорлик – 8 миллион 300 минг сўм маблағ ундирлганини ва санаб олишимни айтди.

Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси бошлиғи Акмалжон Мирзакаримовнинг ташаббуси билан “Сайёр қабул” тарзида ишлашнинг “маҳаллабай” тизими тумандаги Боғистон МФЙга уйма-уй юрган ҳолда давом эттирилди.

Шу куни маҳалланинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролари ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ёзиб олиниб, “йўл харитаси”га киритилди. Мутасадди ташкилотларга ушбу мурожаатлар бўйича топшириқлар юклатилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Бундан ташқари, маҳалладаги эҳтиёжманд, оиласида ногионлиги бўлган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида шу каби сайёр қабуллар вилоятнинг Сирдарё, Сайхунобод, Оқолтин туманлари, Ширин, Гулистон шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ўтказилаётган ушбу қабуллардан келиб чиқиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Мухтасар айтганда, ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмаяпти. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

09.04.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы