Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Давлат хизматлари марказларида мурожаатлар ижроси кечикишига ким айбдор?

Аҳоли орасида давлат хизматлари марказига қилинган мурожаатлари кечикиб бажарилаётганидан норозиликларни эшитиб қоламиз. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ҳам танқидий муносабатлар пайдо бўлаётир.

– Мурожаатнинг ижроси кечикишида давлат хизматлари марказини айблаш тўғри эмас, – дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Хакимжон Фозилов. 

– Ҳозирги вақтда давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган 154 турдан ортиқ давлат хизматларининг аксарияти ваколатли органлар, яъни турли давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан бажарилади. Марказ фуқароларнинг мурожаатларини тегишли давлат ташкилотларига йўналтириб, ижросини талаб қилиб олади.

Бироқ давлат ташкилотларининг барчаси ҳам фуқароларнинг ДХА марказлари орқали келаётган мурожаатларидаги масалани ҳал этишга етарли масъулият билан ёндашмоқда, деб бўлмайди. Давлат хизматлари бошқармаси мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқмаган идора, ташкилот мутасаддиларга қонуний чора кўриб бораётир.

Масалан, Жиззах шаҳрида яшовчи О.Қўйчиевнинг ичимлик сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича Давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 24 декабрь куни «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ Жиззах шаҳар филиалига мурожаати билан сўровнома юборган. Мазкур сўровнома «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ Жиззах шаҳар филиали томонидан белгиланган муддатдан кечиктириб кўриб чиқилган.

Давлат хизматлари марказининг тақдимномаси билан мазкур қонунбузулишга йўл қўйган «Жиззах сув таъминоти» МЧЖнинг Жиззах шаҳар филиали раҳбари Дилшод Ибрагимов маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундай қонуний чоралар юридик ташкилотларнинг мурожаатлари ижросини кечиктириш ҳолатлари содир этилганда ҳам қўлланилади. Мисол учун, “Enginering mir-rosso” МЧЖнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига келишиш хулосасини олиш бўйича 2020 йил 22 декабрь куни Давлат хизматлари маркази орқали қилган мурожаат сўровномасини муддатидан кечиктириб кўриб чиққани учун Ғаллаорол туман Давлат санитария эпидемиология ва осойишталиги ва жамоат хизмати бўлими бошлиғи Аслиддин Тожиев маъмурий жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларини олиш мақсадида Dxa.gov.uz ҳамда my.gov.uz электрон тизимлари орқали қилган мурожаатлари ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилишининг қонунийлиги ДХА вилоят бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилганда жами 582 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан, ушбу қонунбузулишлар рўйхатида «Ўзтрансгаз» АК тизимидаги корхоналар етакчилик қилмоқда. Йилнинг биринчи чорагида тизимдаги ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича 99 та қонунбузиш ҳолати содир этилган.

Йилнинг ўтган даврида «Ўзбекенерго» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 32 та, солиқ органлари томонидан 24 та, ҳокимликлар томонидан 21 та, қурилиш ва архитектура идоралари томонидан 14 та, ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари томонидан 14 та, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 12 та ва бошқа идоралар томонидан 366 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан аниқланган қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 19 та тақдимнома, 26 та огоҳнома киритилди. Натижада 34 нафар шахс интизомий жавобгарликка, 35 нафар мансабдор шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

– Асосий мақсад, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузулишларга йўл қўйганларни аниқлаб жазолаш эмас, хизмат кўрсатишни яхшилаш, –дейди ДХА Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Неков. 

– Шунинг учун бошқармамизда мурожаатлар ижросининг кечикишига барҳам бериш учун давлат органлари билан ҳамкорликда ишлашни яхшилашга асосий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бошқарма томонидан мунтазам равишда ваколатли органларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида амалий семинарлар ўтказилаётир, жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролар мурожаатлари қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиб, уларнинг муаммолари ҳал этилса, одамлар давлатдан рози бўлади. Афсуски, юқорида  келтирилган қонунбузилиш ҳолатлари сони ҳозирча давлат хизматларидан қониқмаётганлар анча кўплигини кўрсатиб турибди. Мурожаатларни кўриб чиқишдаги қонунбузилишларга барҳам бериш, одамларни рози қилиш учун аввало, барча ташкилот ва идоралар раҳбарлари зиммасидаги масъулиятни ҳис этиб ишлари керак.

 

14.04.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы