Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувватлиликни кенг тарғиб этиш, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғлаб келинган.

Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Айниқса, ўтган 2020 йилда пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш долзарб вазифалардан бирига айланди.

Натижада халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур ташаббусни амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги фармойиши кўра тасдиқланган Низомга асосан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ташкил қилинди.  

Низомда белгиланганидек, жамғарма маблағларининг асосий манбаси бўлиб ихтиёрий ҳомийлик ва хайриялар, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағларининг орттирилган бир қисми ҳисобланади.

Ўтган 2020 йил давомида жамғарманинг Навоий вилояти ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳисоб-рақамларига ҳудудлардаги ҳомийлар ва маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан жами 22 миллиард 213 миллион сўм пул маблағлари келиб тушган.  

– “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаини йўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар оилага 11 миллиард 265 миллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Фахриддин Солиев. – Жумладан, 9094 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1635 оилага дори воситалари, 2183 оилага моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1465 оилага бошқа турдаги ёрдамлар берилди. Бундан ташқари жамғарма ҳисобидан 2020 йилда Сирдарё вилоятида юз берган тошқиндан талафот кўрган фуқароларга 5 миллиард 940 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами ажратилди.

Меҳр-саховатнинг катта-кичиги бўлмайди, у доимо қалби ўксик, меҳрга муҳтож кишилар дилига олам-олам қувонч бағишлайди. Яхшилик кўрганларнинг эса уларга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан, меҳр-мурувватдан кўнгиллари шод бўлади. Зеро, эъзоз ва эътибор, бир калима ширин сўз ҳеч қачон эсдан чиқмайди, бот-бот ёдга олинаверади.  

Жорий йилнинг 1-чораги давомида ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга маблағлар йўналтирилди. Жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 1663 оилага жами 10 миллиард 65 миллион сўмдан зиёдроқ миқдорда турли ёрдамлар кўрсатилди.

– “Темир дафтар”га киритилган 75 оилага соғлиғини тиклаши учун моддий ёрдам, 76 та олий таълим муассасасида таҳсил олаётган эҳтиёжманд оила фарзандларининг контракт пуллари тўлаб берилди, – дейди Ф. Солиев. – Шунингдек, 45 нафар хотин-қизнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, “ижтимоий дафтар”ларда турувчи кам таъминланган 552 оилага товуқ, 90 та оилага курка, 157 та оилага тикув машинаси, 320 оилага асалари уяси, 44 оилага майда шохли қорамол олиб берилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 300 та эҳтиёжманд оилага уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш моллари етказилди.

Халқимизда “Эзгуликнинг қаноти бор”, деган нақл бор. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган эзгу ишлар пандемия даврида қанчадан-қанча кўнгли кемтик, ўзгалар парваришига муҳтож, ижтимоий кўмакка эҳтиёжи бор кишилар жонига оро кирди. Одамларнинг дардини эшитиш, уларнинг оғирини енгил қилиш эса аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

11.05.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы