Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қорақалпоғистондаги оммавий қабулларда 144 масала жойида ҳал этилди

Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган навбатдаги оммавий қабулларда 970 нафардан зиёд мурожаатчининг мингта масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 144 таси жойида ҳал этилди, 342 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 514 та масала назоратга олинди.

Қонликўллик Шийринхон Таумуратова 2014 йили Қўнғирот туманидаги бир коллежда директор ўринбосари бўлиб ишларди. Шу коллеж раҳбари бир чойхонадан 148 минг сўм қарз бўлиб қолади-ю, бу пулни ўша кунларда ишдан бўшатилаётган психологга тўлашни буюради. Психолог аёл ҳам ишда қолиш учун дастлаб 50 минг сўм олиб келганда, директор пулни ўзи олишдан қўрқиб уни ўринбосарининг олдига юборади. Шийринхан Таумуратованинг бор айби шу 50 минг сўм нима учун эканини сўраб-суриштирмай олиб қолгани ва директорга элтиб берганида бўлади. Эртаси куни психолог яна 100 минг сўм бераётган жойда директор қўлга олинади, табиийки,олдинги 50 минг сўм поранинг воситачиси сифатида Шийринхон ҳам жиноятчилар қаторига қўшилиб қолади. 2015 йил 13 февралдаги суд ҳукми билан Шийринхон Таумуратова 2 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 2 йиллик шартли синов жазоси тайинланади.

Оммавий қабулларда Шийринхон Таумуратова Олий суд масъулларидан қарийб 7 йил олдинги суд ҳукмини қайта кўриб, қонуний-адолатли ҳал қилиб беришларини сўради. Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати бу шикоятни жиноят иши материаллари билан бирга кўриб чиқиб, Қўнғирот туман судининг 2015 йил 13 февралдаги айблов ҳукмини бекор қилди. Ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли уни айбсиз деб топиб, оқлади.

Президент Халқ қабулхоналари уч кун давомида Элликқалъа, Чимбой, Нукус, Қонликўл, Шуманай туманларида ташкил қилган очиқ-жонли мулоқотларда Шийринхон сингари муқаддам асоссиз равишда судланган жами 4 инсоннинг иши судда қайта кўрилиб, уларнинг барчаси оқланди. Яна кўплаб инсонларнинг мушкули осон бўлди, қонун устуворлиги, одил судлов яна бир бор амалда таъминланди, адолат, инсонпарварлик тамойиллари қарор топди.

Оммавий қабулларда Оролбўйининг барча ҳудудидаги мурожаатчилар қамраб олинди. Ҳар бир ариза ва шикоят ҳудудлардаги масъул раҳбарлар ва мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқилди.  

Бу жараёнда Олий суд масъуллари кўриб чиққан 615 та мурожаатнинг 118 таси жойида ҳал қилиб берилди. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа, Кегайли, Қонликўл, Қўнғирот, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай туманлари ва Нукус шаҳар суди томонидан 36 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Яна 11 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари енгилроғига алмаштирилди.Султонбек Султонов уч йил олдин ўйламай босган қадами туфайли 7 йил 6 ойга қамалган эди. Умрининг 3 йил-у 10 ойини темир панжара ортида ўтказган у ўтган даврда айбини тушунди, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлди. Олий суд масъуллари қабуллар давомида унинг ҳам белгиланган жазони енгилроғига алмаштириш бўйича сўралган аризасини кўриб чиқди. Ариза асосида сайёр суд ўтказилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинланиб, шу куннинг ўзида қамоқдан чиқарилди.  

Шунингдек, қабулларда 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар 91 нафар шахснинг алимент ундириш, 24 нафар шахснинг юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш бўйича аризасини қаноатлантирди, 113 та даъво аризаси иш юритувига олинди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган 34 та оила яраштирилди.

Қабулларда 104 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Эътиборлиси, мулоқотлар давомида аҳоли нафақат ариза ё шикоят, балки таклифлар билан ҳам мурожаат қилди. Тахиатош туманидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бирининг ҳисобчиси Оллоёр Есимбетов Олий суд масъуллари олдига туманда фуқаролик ишлари бўйича суд ташкил этиш масаласини қўйди. Бу мурожаат ўрганилиши ва ҳал қилинишини Олий суд масъуллари ўз назоратига олди.

Бош прокуратура масъуллари келиб тушган 214 та масаланинг ҳар бирини мурожаатчи ва Қорақалпоғистон прокуратураси раҳбарияти билан юзма-юз муҳокама қилди. Улар асосан тергов-суриштирув, суд қарорларини қайта кўриб чиқиш, суд қарорлари ижроси, иш билан таъминлаш, кредит ажратиш, тадбиркорлик ва бошқа масалалардаги ариза-ю шикоятлардан иборат. Бу мурожаатларнинг асосий қисми қўшимча ўрганишни талаб қилгани боис назоратга олинган бўлса, айрим масалалар жойида ҳал қилинди. Тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган қонликўллик Зарафшан Туржанованинг 150 миллион сўм кредит олиш бўйича мурожаатини банклар анчадан бери чўзиб келмоқда. Аёлнинг Бош прокуратура масъулларига мурожаатидан сўнг унга имтиёзли кредит ажратиш масаласи жойида ечим топди. Шу сингари қўнғиротлик Гулзира Атабаева ва Ирисгул Жакиевага қўшимча даромад топиши учун замонавий тикув машиналари олиб берилди.

Яна бир қонликўллик Абадан Сапарованинг соғлиғида муаммолар бор, оилавий шароити оғир. Шу боис Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети кимё факультетида ўқиётган фарзандининг шартнома пулини тўлай олмаяпти. Онанинг шу масалада амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборсиз қолмади. Қонликўл тумани ҳокимлиги бу талабанинг шартнома пулини тўлаб берадиган бўлди. Худди шундай амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатдан сўнг Хўжайли тумани ҳокимлиги Гулистан Калилаевага жарроҳлик амалиёти орқали кўзини даволатиш учун кетадиган сарф-харажатни ички имкониятлар ҳисобидан қоплаб берадиган бўлди.

Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари кўриб чиққан 60 та масаланинг аксарияти ички ишлар органларига ишга қайта тиклаш, суриштирув ва тергов, ички ишлар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик каби масалалар ташкил қилгани учун ҳар бир мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар тайинланиб, назоратга олинди. Соҳа ходимлари устидан келиб тушган ҳар бир шикоят бўйича хизмат текшируви тайинланди. Мурожаатлар асосида бир қатор шахсларнинг фуқаролик паспорти олиш билан боғлиқ масалалари ҳал қилиб берилди. Чимбойлик Элбрус Айтбаевнинг ҳам икки йиллик муаммосига шу ерда ечим топилиб, суд қарорига асосан олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаси қайтариб берилди. шуманайлик Паруаз Мамутова эса Ички ишлар вазирлиги маъсулларига ўтган галги оммавий қабулда қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилгани учун миннатдорлик билдирди.

 

26.05.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы