“Обод қишлоқ” Давлат дастури амалда
“Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Бунёдкор” қишлоғи маҳалла фуқаролар йиғини идорасининг биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Янгиланган бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан маҳаллада оммавий, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жиззах чўлининг янги ўзлаштирилган ҳудудида ўтган асрнинг 70- йилларида барпо этилиб, 1993 йилгача машҳур пахтакор Мамажон Дадажонов номи билан атаб келинган бу қишлоқ ўша даврларда тумандаги обод масканлардан бири бўлган. Аммо кейинги йилларда қишлоқнинг аҳволи ҳавас қиладиган бўлмай қолганди.
2019 йили “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқ бутунлай янгиланди. Дастур асосида қишлоққа 18 миллиард 638 миллион сўм маблағ ажратилиб, аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа иншоотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Мактаб ва мактабгача таълим, тиббиёт бинолари, Маданият саройи тўла таъмирдан чиқарилди, кўчалар, жамоат жойлари ободонлаштирилди.
Қишлоққа 7 километр масофадан ичимлик суви келтирилиши, 3,5 километрли автойўлнинг таъмирланиши, бозор ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг ишга туширилиши одамларга катта қулайлик яратди.
600 миллион банк кредити кўмагида барпо этилган МЧЖ шаклидаги “Бунёдкор” тикувчи қизлари” корхонасида қишлоқ аёлларининг юз нафари иш билан таъминланди.
Манзилли дастур доирасида маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси қуриб фойдаланишга топширилиши аҳоли учун яна бир қулайлик бўлди.
– Маҳалла маъмурий биноси қишлоғимизда Давлат дастури доирасида амалга оширилган катта янгиланишларнинг бир қисми сифатида аҳоли учун қулайлик бўлди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нурмурот Пакиров. – Лойиҳа қиймати 400 миллион сўм бўлган бинода маҳаллага тўлақонли хизмат қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Хоналар ахборот-коммуникация воситалари, зарур мебеллар билан жиҳозланди. Давлатимиз эътибори билан амалга оширилган бу ишлар аҳоли турмуш фаровонлиги ошиши, одамларнинг ҳаётдан рози бўлишларига олиб келаётир.
Янги бинонинг очилиш маросимида иштирок этган 3-сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев Президентимизнинг Беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган спорт тадбирларида фаол иштирок этган қишлоқ ёшларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширди. Касб-ҳунарга ўқитилган бир гуруҳ хотин-қизларга сертификатлар, икки нафар аёлга тикув машиналари берилди.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаролик паспорти олиш ёшига етган бир гуруҳ ёшларга ID карталар топширилди.
Бадиий жамоаларнинг концерти намойиш этилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |