Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Андижон вилоятидаги танлаб олинган маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Балиқчи туманидаги Ифтихор маҳалласида ҳам дастур доирасида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари авжида.
Айни кунда 3 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшаётган маҳалла қиёфаси тубдан янгиланмоқда. Маҳалла ҳудудидаги қатор кўчалар таъмирланиб, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда маҳалланинг Боғи эрам, Ойдин, Алвон кўчалари аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи нимстанция "Қияли" электр узатиш тармоғи орқали 10 кВ кучланишли электр энергияси билан таъминланади. Ҳудуддаги эски 0,4 кВ кучланишли ҳамда 10 кВ кучланишли ҳаво тармоқларида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, қуввати 100 ҳамда 160 кВА бўлган иккита янги трансформатор олиб келиб ўрнатилди, қуввати 400 кВА бўлган иккита трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Шунингдек, ҳаво тармоғига уланган истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари ўрнатилган шитлар янгисига алмаштириб берилди.
"Обод қишлоқ" дастури бўйича жами 3,7 километр узунликдаги 0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла кўчаларига жами 155 дона темир бетон устунлар олиб келиниб ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 55 дона темир бетон устунлар ўрнатилди.
Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши билан Ифтихор маҳалласидаги мавжуд 500 дан зиёд хонадонда электр энергияси таъминоти сифати янада яхшиланади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |