Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Андижонда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президнти маслаҳатчисининг 1- ўринбосари Б. Исломов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишилишига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат принципларини қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида жиноят, фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайатлари судиялари, прокуратура, ички ишлар мутасаддилари иштирокида Андижон туманидан ташкил этилган оммавий қабул давомида Андижон, Олтинкўл, Избоскан ва Пахтаобод туманларида яшовчи фуқаролар суд-ҳуқуқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.  

- Фуқаролик ишлари бўйича Андижон шаҳар ва вилоят судлари қарорларидан норози бўлиб мурожаат қилдим, - дейди Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида яшовчи Шоирахон Қосимова. – Қабулда менга оид низоли мулк масаласини судьялар етарли даражада ўрганмасдан қарор чиқарганлигини айтиб, иш қайта кўриб чиқилишини сўрадим. Қабулда менга қонун доирасида, кассация тартибида Олий судга ариза топширишим мумкинлиги, умуман, мурожаатим бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.  

Қабул давомида қилинган мурожаатларнинг асосий қисмини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норозилик, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

-  Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан укам Содиқжон Юнусов иши бўйича чиқарилган қарордан норози бўлиб қабулга келдим, - дейди Олтинкўл тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Шахноза Юнусова. – Тухмат туфайли укамга иш очилган суд жараёнида гувоҳлар иштирок этмади, юзаки ўтказилган суд жараёнида унга 12 йил озодликдан мархум қилиш жазоси тайинланди. Хатто, укамнинг 5 нафар фарзанди борлиги, маҳалладан ижобий тавсиянома олинганлиги ҳам инобатга олинмади.  

Қабулда мурожаатим бўйича менга тегишли тушунтириш берилди, мурожаатим бўйича ҳужжатларни прокуратура кўриб чиқадиган бўлди.

Сайёр қабулда Олтинкўл туманидаги “Акромжон” фермер хўжалиги раҳбари Тўлқинжон Баротов вилоят иқтисодий судига ўз миннатдорчилигини билдирди. Унинг таъкидлашича, фермер хўжалигининг 12,9 гектар ер майдони туман ҳокимининг адолатсиз қарори билан олиб қўйилган. Вилоят иқтисодий суди мазкур ҳолат билан боғлиқ ишни кўриб чиқиб, туман ҳокимининг қарорини ноқонуний, деб топди ва фермер хўжалигидан олиб қўйилган ер қайтариш юзасидан қарор чиқарган.  

Икки нафар фарзандим бор, ёлғиз онаман, - дейди Олтинкўл тумани “Сарой – 1” маҳалласида яшовчи Маъмурахон Раҳмонова. – Олтинкўл тумангаз идорасида ишлар эдим. Вилоятгаз идораси Касаба уюшмаси қарори билан ноҳақ ишдан бўшатилдим. Ўз ишимга тикланиш бўйича мурожаат қилдим. Ҳужжатларим кўриб чиқилиб, менга тегишли тушунтиришлар берилди.  

Сайёр қабул доирасида ички ишлар идоралари томонидан бир гуруҳ юртдошларимизга фуқароликка қабул қилинганлик бўйича ID карталар топширилди.  

- Ҳозирда нафақа ёшида бўлсам-да, Андижон шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида сантехник бўлиб ишлайман, - дейди Андижон тумани Саноат маҳалласида яшовчи Исмоилжон Аҳмедов. – 1995 йилда Тожикистондан Андижонга, қариндошларим олдига кўчиб келганман. Йигирма йилдирки, фуқаролик ололмай сарсон эдим. Бугун мендан бахтли инсон йўқ, кўп йиллик орзуим ушалганлигидан беҳад мамнунман.  

Шунингдек, қабул доирасида сайёр суд мажлислари ўтказилиб, бир гуруҳ фуқаролар жавобгарликдан муддатидан аввал озод этилди.  

- Алимент тўловини тўламаганлигим учун суд қарори билан икки йил муддатга ойлик иш ҳақимнинг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан жавобгарликка тортилган эдим, - дейди Олтинкўл тумани Меҳнат маҳалласида яшовчи Алишер Тўхтамуродов. -  Бугунги сайёр суд мажлисида алимент бўйича белгиланган тўловни ўз вақтида тўлаб боришим тушунтирилиб, жавобгарликдан шартли равишда озод этилдим.

Сайёр қабул давомида мурожаатчиларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.  

Андижон вилоятида уч кун давом этадиган оммавий қабуллар Бўстон, Асака ва Қўрғонтепа туманларида ҳам ўтказилиши белгиланган. Мазкур қабулларга вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси қамраб олинади.

07.07.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы