Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Наманганда ўтказилган сайёр қабул натижалари қандай бўлди?

Президент Халқ қабулхоналари Наманган шаҳри, Учқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил қилиниб, одамлар билан жонли мулоқот асосида уларнинг масаласига ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан аввалги ва бу галги мулоқотлардан сўнг илгари соҳадаги хизматидан ноҳақ бўшатилган майор Анваржон Турғунов, капитан Беҳзодбек Мадаминов, катта лейтенант Элмурод Бойхонов, кичик сержант Жаҳонгир Шокиралиев, сержант Камолиддин Манзуров, сафдор Элёр Ҳусановнинг неча йиллик сарсонгарчиликлари барҳам топди. Уларнинг Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига йўллаган, олдин ўтказилган шундай қабуллардаги мурожаатлари ўрганилиши ва натижада ички ишлар вазирининг хулосасига асосан бу 6 нафар собиқ ички ишлар ходими махсус унвонлари билан орадаги узилиш хизмат муддатига қўшилган ҳолда ички ишлар органларига ишга тикланди.

Наманган шаҳар ички ишлар тизимида жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили бўлиб ишлаган катта лейтенант Элмурод Бойхонов ўтган йили карантин вақти бир банк ходими коронавирус хасталигига чалингани ҳақида тоғасининг ўғлига аудиоёзув юборгани, тоғавачча эса уни танишларига улашгани можарога айланади. Оқибатда хизмат текшируви ўтказилиб, 2020 йил 13 апрелда у ички ишлар органи ходими деган юксак номга доғ тушишига йўл қўйганлиги учун ишдан бўшатилади. Сўнг катта лейтенант Бойхонов судга арз қилади. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди эса 2020 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорида уни ички ишлар органлари хизматидан бўшатилиши ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиб, ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилади. Бугунги қабулдаги мурожаатдан сўнг эса катта лейтенант Элмурод Бойхонов Уйчи тумани ички ишлар бўлими пробация гуруҳи инспектори лавозимига тайинланди.

Кичик сержант Жаҳонгир Шакаралиев ва сержант Камолиддин Манзуров йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ишлаган. 2019 йил 25 ноябрь куни улар «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида автомобиллардан бирини тўхтатган. Бу фаолиятни кузатиб турган масъул ходимлар олган тезкор видеотасвирларга кўра эса, улар ҳайдовчидан пулга ўхшаш нарсаларни олиб, автомашина ҳужжатларини қайтариб берганлиги, бу хатти-ҳаракат шубҳали экани сабабли хизмат текшируви тайинланган. Бу текширув натижасида улар ҳам ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, деб топилиб, 2020 йил 6 январда ишдан бўшатилган. Бу иш ҳам судда кўрилгач, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди 2020 йил 22 июлда сержант Камолиддин Манзуровни, 2020 йил 15 декабрда эса кичик сержант Жаҳонгир Шакаралиевни оқлади. Суднинг ҳал қилув қарорларига кўра, уларни ички ишлар органларига тикланиши белгиланди. Бу галги мулоқотлардан сўнг кичик сержант Жаҳонгир Шакаралиев патруль-пост тизими ҳайдовчиси, сержант Камолиддин Манзуров эса Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими инспектори вазифаларига ишга қабул қилинди.

Мулоқотлар жараёнида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарлари кўриб чиққан 451 та масаланинг 239 тасига жойида ечим топилди. Эътиборлиси, қабуллар доирасида бир қатор маҳкумларнинг мурожаатлари асосида иши қайта кўриб чиқилди. Жумладан, наманганлик Жамолиддин Зайниддинов косонсойлик қариндоши Нодир Зуннуновнинг ишини қайта кўриб чиқиб, адолатли ечим топиб беришни сўради. Гап шундаки, Нодир Зуннунов фирибгарлик қилгани учун жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2020 йилдаги ҳукмига кўра, 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Лекин Жамолиддин Зайниддиновнинг айтишича, улар қариндоши етказган зарарни қоплаб берган. Бу иш ҳам Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида атрофлича кўриб чиқилди ва мазкур суд ажрими билан Нодир Зуннунов қамоқдан озод этилди.

Комила Набиева эса Олий суд масъулларига қамоқда белгиланган жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғи қилмишларига яраша жазо олаётганини, лекин унинг саломатлиги ёмонлашаётгани учун унинг ишини қайта кўриб чиқишларини илтимос қилди. Фарзандларини ёлғиз ўстираётган онанинг мурожаати асосида бу иш ҳам қайта кўриб чиқилиб, эрининг жазо муддати 5 йилга қисқартирилди.

Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича ўтказилган сайёр суд мажлисларида жами 90 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди, томонлар ярашгани ёки зарарлар қоплаб берилгани муносабати билан 15 та жиноят иши, 102 та маъмурий иш юритувдан тугатилди.

22.07.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы