Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бӯлиб ӯтди.
Видеоконференц алоқа шаклида ўтган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов бошқариб борди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонаси раҳбари С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Р.Айтмуратов ва бошқалар бугунги кунда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал қилиниш ҳолати, бу борада амалга оширилган ишлар ва муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, бу борада устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича барча масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар, сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Улар шаҳар ва туманларга, айниқса, чекка маҳалла ва овулларга 15 кунлик мобилизация қилиниб, мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш белгиланди. Тасдиқланган жадвал асосида ҳафтасига камида 2 кун олис, чекка, оғир ва муаммоли ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиш йўлга қўйилди, маълум муддат талаб этадиган ва молиялаштириш зарур бўлган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича туман, Қорақалпоғистон Республикаси ва Республика даражасига қараб, “Йўл хариталар”ни ишлаб чиқиш ва ижросини алоҳида назоратга олиш белгилаб олинди.
Халқ ва виртуал қабулхоналарга аҳоли томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 33 минг 934 та мурожаат келиб тушиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсган. Мурожаатларнинг 7276 таси, яъни 21 фоизи ижобий ҳал қилинган. Келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганида фуқаролар кўпроқ аҳолининг бандлигини таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам ва нафақа, электр ва газ, соғлиқни сақлаш масалаларида мурожаат йўллагани аниқланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 1640 та масала бўйича 1534 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 1607 таси (98 фоизи) ҳал этилган.
Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда депутатларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, уларнинг ўзлари сайланган ҳудуддаги муаммолар тегишли вазирлик ва ҳокимликлар томонидан қай даражада ҳал этилаётганини доимий ўрганиб, назорат қилиб бориш вазифалари белгиланди. Ҳар бир мурожаатда келтирилган муаммоларни ижобий ҳал қилиш, айниқса, чекка ҳудудлардаги аҳолининг яшаш шароитини ўрганиш ва яхшилаш масаласига жиддий эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |