Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар филиали томонидан сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган. Унга асосан сектор раҳбарларини ҳар ойда 13 та кўрсаткич (индикатор) асосида баҳолаб бориш йўлга қўйилган бўлиб, шаҳардаги 48 та сектор фаолияти жорий йилнинг январь-июнь ойлари бўйича баҳолаб чиқилган.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти мониторинги бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Сектор штаблари фаолиятини ташкил этиш, штаб аъзолари фаолиятини назорат қилиш, аҳоли ва ижтимоий объектлар муаммоларини ўрганиш, кам таъминланган оилалар аҳволини яхшилаш ҳамда келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ муаммоли масалалар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, сектор котибларининг ўз ишини тўлақонли тушунмаслиги, олиб борилаётган манзилли ишлар тизимли тартибда белгилаб олинмаганлиги, бажарилаётган ишларнинг “Темир дафтар”га тўғри келмаслиги, ишсизларни бандлигини таъминлашда сектор раҳбари масаланинг ичига чуқур кириб, масъулият билан шуғулланмаганлиги, ёшларни ва чет элдан келганлар бандлигини таъминлашда аниқ рўйхатлар шакллантирилмаганлиги, эҳтиёжманд оилалар билан ишлашда сектор ва маҳалла масъуллари уларни шахсан танимаслиги ҳамда сектор фаолияти ташкилий жиҳатдан тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, секторларда иш шароитлари яратилмаганлиги ўрганилди.
Ўрганиш хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, барча даражадаги раҳбар ходимлар, хусусан сектор масъулларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишда бошқарув қарорларини қабул қилиш, иш вақтини самарали тақсимлаш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш каби кўникмаларга эга бўлиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида сектор раҳбарларининг 13 та кўрсаткич асосида рейтинг баҳолаш тизими ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" билан ишлаш ва ўтказилган сўровнома натижалари бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад, нафақат тажриба алмашиш, балки ўз фаолияти давомида олган таассуротлари натижасида қўшимча таклифлар ҳам киритишдир. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида мавжуд 48 та секторда 530 махалла мавжуд бўлиб, улар “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилган. Бу эса барча соҳа мутасаддиларининг биргаликда, маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишга ёрдам беради. Рейтинг кўрсаткичлари паст бўлган сектор раҳбарлари фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар батафсил аниқланиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар бериб борилди ҳамда ижроси назоратга олинади.
Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг секторлар фаолиятига оид янги қарори асосида секторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича янги – адолатли ва таъсирчан тизим жорий этилди. Бу тизим фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |