Самарқанд вилояти ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари ижроси мурожаатчилар ва масъуллар иштирокида муҳокама этилди.
Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ҳар бир мурожаатчининг муаммоси эшитилиб, масалани шу ернинг ўзида ҳал этиш чораси кўрилди.
Самарқанд шаҳар Сартепа масканида яшовчи Н.Раҳимова беш йил олдин янги қурилган кўп қаватли уйлардан биридан хонадон сотиб олгани, аммо ҳалигача лифт ишламаслигини айтиб ёрдам сўради.
Учрашувга таклиф этилган қурилиш ташкилоти масъули бир ҳафта муддатга кўп қаватли уйга янги лифт қўйилиши ва муаммо ҳал этилишини билдирди.
Пастдарғом туманидан Пахтачи туманига келин бўлиб тушган фуқаро турмуш ўртоғи вафот этгач, қайнотасининг хонадонига сиғмаётгани ва уч нафар фарзанди билан ота уйига қайтиб келганини билдириб, вилоят ҳокимининг телеграмига мурожаат қилган. Бу аёлни уй-жой билан таъминлаш масаласида Пахтачи ва Пастдарғом туман масъулларининг фикрлари сўралди ва вилоят ҳокими таклифи билан унга Пастдарғом туман Чарғин қўрғонида қурилаётган кўп қаватли уйдан 2 хонали хонадон ажратиб бериладиган бўлди.
Учрашувда, уй-жой, иш билан таъминлаш, коммунал хизматлардаги камчиликлар билан боғлиқ мурожаатлар кўп бўлди ва уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
2016 йилда касб-ҳунар коллежини битирган Суҳроб Отақулов ҳалигача иш тополмай юргани билдириб, ушбу масалада ёрдам сўради. Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Сухроб билан суҳбатлашиб, унинг қизиқиши, ишга лаёқатини ўрганди ва шу куннинг ўзида у бошқармага ҳайдовчиликка ишга қабул қилинди.
Самарқанд шаҳридаги Абдулла Авлоний маҳалла фуқаролар йиғини раиси Йўлдош Зиёев маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларни сув билан таъминлашда муаммолар юза келаётганини билдириб, ушбу масалада вилоят ҳокимидан ёрдам сўради.
– Сув таъминотига масъуллар бир ҳафта муддатда масалани ижобий ҳал этиб, ахборот киритади, – деди Э.Турдимов. – Аҳоли муаммоларини кўтариб чиққани, фидойилиги учун маҳалла раисига 3 миллион сўм бир марталик пул мукофоти берилади. Бизга одамлар дарди билан яшайдиган, ўз ҳудудида муаммоларга ечим излайдиган оқсоқоллар керак.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов одамларни қийнаб келаётган муаммоларни баратаф этиш, улар розилигига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар биринчи галдаги вазифа бўлишига қарамасдан баъзи соҳа мутасаддилари ўз вазифаларига совуққонлик билан қараб келаётганлигини танқид қилди.
Учрашувда қирқдан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланиб, масалаларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этадиганлари эса назоратга олинадиган бўлди ва шу вақтнинг ўзида амалий ишларга киришилди. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган, фуқароларнинг мурожаатларини вақтида ҳал этмай келаётган айрим мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланиладиган бўлди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |