Ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш, шу асосда аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов Амударё туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Хитой” ва “Жумуртов” овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Мутасаддилар ва аҳоли билан учрашиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Тумандаги “Хитой” овулида жами 13 миллиард 942 миллион сўмлик ишлар бажарилиши белгиланган. Айни кунларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалладаги 3,93 километр ички йўлга қум шағал ётқизилди, 2,3 километр электр энергияси тармоғи тортилиб, 1 трансформатор ўрнатилди. Шунингдек 3,1 километр ирригация тармоқларини яхшилаш, 1,1 километр пиёдалар йўлагини қуриш, 28 та тунги кўча ёритиш чироғи ўрнатиш режаси тўлиғи билан бажарилди. Шинам ва кўркам замонавий қиёфада қад ростлаган маҳалланинг маъмурий биноси аҳолига сифатли хизмат қилиш учун тайёр.
Дастур доирасида маҳалладаги 60 та якка тартибдаги уй-жойни таъмирлаш режалаштирилган бўлса, амалда 85 таси таъмирланди. Бундан ташқари, қишлоқдаги 45-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1990 йилда қад ростлаган бўлса, боғча маъмурияти ўзларининг ички имкониятлардан келиб амаллаб бинони таъмирлаб келганлар. Шу кунга қадар капитал таъмир ишлари юритилмаган болалар боғчасида энди ҳақиқатда қурилиш таъмир ишлари юритилмаса, яроқсиз аҳволга келиши табиий эди. “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бу масканда ҳам қурилиш ишлари бошланди. Илгари 90 болани ўз бағрига олган бу боғча қурилиш ишлари сифатли якунлангач 120 болани қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда Элликқалъа туманидаги “Қизилқум” ва “Сарибий” овул фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” давлат дастури ҳаракатида. Дастур доирасида асосий эътибор 15,4 километр ички йўлга тош тўкиб, текисланиб, қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, ички йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш учун қиймати 2426 миллион сўмлик 1 та ичимлик сув иншооти қурилиши белгиланган. Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилишга 624,6 миллион сўмлик 3 километр электр тармоғини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш электр тармоғини тортиш, 2 та трансформатор пунктини янгидан ўрнатиш ва алмаштириш режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ушбу ҳудудларда дастур ижроси бӯйича одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Шу куни аҳоли мурожаатлари асосида давлат дастурига киритилмаган Сарабий овул фуқаролар йиғинидаги Вайсхўжа ахоли пунктидаги 1 километр йўл ҳашар йўли билан текисланиб, қум шағал аралашмаси тўшаб берилди. Одамларнинг неча йиллик йўл билан боғлиқ муаммоси жойида ҳал этилди. Дастур доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳудуд аҳолиси ҳам хайрхоҳлик билдириб, қурувчиларга яқиндан ёрдам беришаяпти. Улар ўз хонадони, ўз юрти ободлигидан манфаатдор.
Бундан ташқари, ҳудудларни ободонлаштириш ишлари билан бирга кўкаламзорлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, талон-торож қилиниши, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида овул ҳудудида прокуратура ишчи гуруҳининг штаби туну кун назоратни ўрнатган.
Ўрганишлар жараёнида айни йўналишда дастурларга киритилган ҳар бир лойиҳани тўғри танланишидан тортиб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар барча босқичларда қатъий назорат ўрнатилган. Қисқача айтганда, “Обод қишлоқ” дастури қишлоқларни шаҳарлардан қолишмайдиган манзилга айлантиришга хизмат қилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |