Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Мурожаатлар: меҳнат мигрантларининг 711,7 минг долларлик иш ҳақи ва компенсациялари ундириб берилган

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳақида кўп гапирилади.

Дарҳақиқат, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида синчковлик билан кўриб чиқишда давлат идоралари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари шаффоф фаолиятини таъминлаш жамият ҳаётида энг муҳим ва долзарб аҳамият касб этмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилиши, ушбу жараёнда қонун устуворлигига риоя этган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўймаслик «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг асосий принципларидан бири ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётгани юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Йиғилишда дастлаб ташқи ишлар вазири ўринбосари Э.Ҳамроев ахборот берди. Вазирликнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида вазирликка жами 14 минг 641 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда кўтарилган масалалар юзасидан фуқароларга тегишли жавоблар қайтарилган. Жумладан, хориждаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатини йўқотган ва моддий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларни республикага қайтариш, фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари холисона кўриб чиқилиши бўйича илтимосномалар киритиш, вафот этганнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш, ташқи савдо ва инвестиция соҳасидаги масалаларга оид мурожаатларни ҳал қилиш бўйича вазирлик томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Эшитув давомида шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаровнинг ҳам ахбороти тингланди.  

Ахборотда келтирилганидек, жорий йилнинг учинчи чораги якунига қадар Агентлик ва унинг тузилмаларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 180 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.  Хусусан, ўтган вақт мобайнида хорижда ишлаётган ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатларига асосан 201 минг 74 нафар фуқарога ахборот-маслаҳат хизматлари, 4 273 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 7 191 нафарига моддий ёрдам, 3 591 нафар фуқарога ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.  

Меҳнат мигрантларининг иш ҳақлари ва компенсациялари берилмаётгани ҳақидаги мурожаатлари асосида хориждаги ваколатли органлар билан ҳамкорликда Россия, Корея ва бошқа давлатлардаги хорижий иш берувчилардан меҳнат мигрантлари ҳисобига жами 711,7 минг доллар миқдорида иш ҳақи ва компенсациялар ундириб берилган. Шунингдек, оғир вазиятга тушган 281 нафар фуқаро ва хорижда вафот этган 361 нафар фуқаронинг жасади Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилган. Давлат хизматлари агентлиги орқали мурожаат қилган 9 108 нафар хорижий фуқарога меҳнат фаолияти тасдиқномаси берилган ва уларнинг муддатлари узайтирилган.

Йиғилишда депутатлар ҳозирги пандемия шароитида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб масалалар қандай тартибда ҳал этилаётгани билан қизиқди.

Таъкидландики, айни вақтда юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини оғзаки, ёзма ва электрон шаклда қабул қилиш учун жорий қилинган инновацион тизимдан фойдаланиш, жумладан, электрон мурожаатларни қабул қилиш учун info@migration электрон почтаси, хорижда моддий ёрдамган муҳтож бўлган меҳнат мигрантлари учун birgamiz.com махсус платформаси, ЕХҲТ билан ҳамкорликда меҳнат миграциясига доир маслаҳат олиш учун https://consalting.labormigration.uz онлайн платформаси, «Callмарказ» ҳамда «1282» қисқа рақами ташкил этилган.

Депутатлар хорижга ишлаш мақсадида чиқаётган фуқаролар учун чет тилларини билиш ва касбга оид малака даражасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Вазирлик ва агентлик тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

30.10.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы