Ҳафта бошида ўтказилган ҳокимлик аппарат йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга мутасаддиларнинг эътиборсиз қараётганини қайд этди.
Айниқса, кейинги кунларда коммунал соҳа билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар, бу ҳақда мурожаатлар кўпайгани афсус билан таъкидланди.
– Куз-қиш мавсуми учун барча туман ва шаҳарларларда, вилоятда штаблар ташкил этгандик, тегишли соҳалар ҳам ўз диспечерлик хизмати телефон рақамларини, телеграмдаги манзилларини эълон қилганди, – деди вилоят ҳокими.
– Лекин бугун аҳолининг мурожаатлари, ижтимоий тармоқларда билдираётган фикрларидан шу нарса ойдинлашяптики, эълон қилинган телефон рақамларига жавоб берилмаяпти.
Телеграм ва ижтимоий тармоқлар орқали бўлаётган мурожаатлар ҳам кўп ҳолларда эътиборсиз қоляпти. Натижада одамлар муаммога ечим топмаган, мурожаатга жавоб бермаган раҳбардан эмас, давлатдан норози бўляпти.
Бундай ҳолат аҳолининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатяпти. Энди тизимни ўзгартирамиз. Ягона онлайн навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади. Ҳар бир мурожаат – у туманда бўладими, вилоятдами, қатъий назоратга олинади. Мутасаддилар масъулияти оширилади.
Давлатимиз раҳбари инсон қадри учун, инсон манфаати учун, деган ғояларни илгари суриб, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, пировард натижасини шунга қаратиб келмоқда Келгуси беш йилликда ушбу мақсад энг устувор йўналиш бўлиши қайта-қайта таъкидланмоқда.
Бундан ҳар бир раҳбар хулоса қилиб, шунга мос режалар ишлаб чиқиши, ўз фаолиятни ўзгартириши керак. Минг афсуски, кўпчилик раҳбарлар ўзгармаяпти, уларнинг онгини, дунёқарашини ўзгартириш қийин бўляпти.
Тўғри, бир марта кечирамиз, огоҳлантирамиз, йўл-йўриқ кўрсатамиз. Ўзгармайдиган, замонга, аҳолига талабига мос ишламайдиган бўлса, ўша раҳбарнинг ўзини ўзгартирамиз. Бошқа чора йўқ, – деди Э.Турдимов.
Ўзгариш, яъни масъулиятини ҳис қилиш, нима учун ишонч билдирилгани-ю нега ушбу лавозимга қўйилгани, зиммасида қандай вазифалар борлигини англаш шунчалик қийинми? Бу масъуллият билан боғлиқми ёки виждон уйғоқлигига?
Президент ҳар бир учрашувда, ҳар бир сўзида раҳбарнинг асосий вазифаси халқа хизмат қилиш, аҳоли розилигига эришиш деб турса-ю қуйи бўғиндагиларнинг фикри ўзгармаса, асосий вазифаси нима эканлигини англамаса.
Шундай бўлгач, одамларда раҳбарга ишонч қоладими, унга эргашадими. Бу фақатгина ўша тизим, ташкилот етакчисига ишонч йўқолиши билан кифояланмайди-да, одамлар давлатдан, сиёсатдан норози бўла бошлайди.
Тўғри, кейинги пайтда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича янгича тизим йўлга қўйилди. Бу борадаги ишларни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу яхши албатта.
Лекин, буни ҳамма ҳам англаб етмаяпти. Кўп ҳолларда қандай бўлмасин, мурожаатни “ёпиш” асосий масала бўлиб қоляпти. Бир жойда юзага келган муаммо мисолида бошқа жойларда ҳам мавжуд ёки учраши мумкин бўлган шу каби масалаларга эътибор қаратилмаяпти. Айрим масъуллар учун мурожаатчини муаммо ҳал бўлишига ишонтириш ва ундан тушунтириш хати олиш асосий мақсад ҳисобланади.
Таҳририятга мурожаат қилган фуқаро маҳалладаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммога ечим топишда ёрдам сўради. Масалани жойида ўргандик, масъуллар билан суҳбатлашдик. Муаммо бир ҳафта-ўн кун ичида ҳал бўлиши айтилди, маҳаллада дастлабки ишлар бошланди. Мурожаатчи масалага ечим топилганидан хурсанд бўлди.
Афсус, бир ҳафтадан кейин фуқаро қўнғироқ қилиб, иш тўхтаб қолганини айтди. Масъуллар билан боғландик – қандайдир эҳтиёт қисм етишмаётгани ва бу вилоятга боғлиқлигини айтишди. Кейин яна суриштирув, гоҳ у, гоҳ бу масъулга қўнғироқ қилишга тўғри келди.
Жуда камёб эҳтиёт қисм эмас экан, тезда топила қолди, муаммо ҳал бўлди. Гап бошланган ишни охирига етказиш, вазифага бирозгина эътибор қаратишда экан. Бир-икки кунда ҳал қилиш мумкин бўлган муаммо учун қарийб икки ҳафта вақт кетди. Бундай ҳолатлар кам дейсизми?
Икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолган аёл ота уйидан ўз ҳақини ажратиб олиш, кадастр ҳужжати тайёрлашда муаммога дуч келаётганини айтиб, кўз ёш тўкди. Туман ҳокимлигига чиқдик, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи масъулга бу ҳақда айтдик, кадастр идораси билан боғландик. Масала тез орада ҳал бўлди. Аммо бунгача ҳам аёл шу идораларга бош суққан, муаммосига ечим топмаганди.
Таҳририят аралашгач, муаммо ҳал бўлди, дейиш фикридан йироқмиз. Демоқчимизки, масъуллар ҳар бир мурожаатни, мурожаатчини эшитиб, масалага ечим топишга ҳаракат қилса, турли сарсонгарчиликларнинг, норозиликнинг олди олинади.
Бугун замон шиддатли, ўзгаришлар кўлами жуда кенг. Одамлар ҳам кечаги бефарқ кишилар эмас. Эртага эмас, бугун яхши яшашни хоҳлайди. Фаровон ҳаёт кечириш учун ғов бўлаётган тўсиқларни олиб ташлашга интилишади, бу борада давлатга, раҳбарларга суянишади.
Албатта, ана шундай шароитда раҳбарлик қилиш, одамларга бош бўлиб, уларни ўз ортидан эргаштириш ҳам осон эмас. Ишонч билдирилиб, раҳбарликка қўйилгандан кейин ишончга муносиб бўлиш, одамлар меҳрини қозониш талаб этилади ёки...
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |