Қўшработ туманида Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва Самарқанд вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиев иштирокида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Содир қилган жиноий қилмиши учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Ш.Болманов ҳамда М.Узоқов ва озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Ғ.Мавлонов, И.Худойбердиев, Б.Назаров, Б.Примов ва З.Адиловлар сайёр қабулда мурожаат қилиб, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилишни сўрашди. Уларнинг мурожаати жойида батафсил ўрганиб чиқилди, алоҳида суҳбатлар ўтказилди.
Шундан сўнг, сайёр суд мажлиси ўтказилди ва жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан қатъий тузалиш йўлига кирган маҳкумларга нисбатан тўпланган материаллар кўриб чиқилди. Қилмишидан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, содир қилган жиноий қилмиши ва унинг ҳуқуқий оқибатларидан ўзига тегишли хулоса чиқарган, жазони ижро этиш даврида тартиб-интизоми билан намуна бўлган маҳкумлар ўталмасдан қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Сайёр қабулда булардан ташқари, оилавий ажрим, алимент ва бошқа масалаларда мурожаатлар тушди. Мурожаатларнинг 7 таси ижобий ҳал қилинди ва қолган мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Маълумотларга кўра, йилнинг тўққиз ойида давомида вилоят суди ва туман, шаҳар судлари раислари томонидан халқ қабулхоналарида ва жойларда ўтказилган сайёр қабулларда 2968 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари эшитилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |