Судьялар олий кенгаши томонидан Тошкент вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар доирасида Зангиота туманидаги хотин-қизларга мўлжалланган жазони ижро этиш муассасасида очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Қайд этилдики, тўрт йил бурун мазкур муассасада уч ярим мингдан зиёд маҳкума жазо муддатини ўтаётган бўлса, бугунга келиб бу рақам етти юзтага етмайди.
Маҳкумалар сонининг кескин камайиши давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган инсонпарварлик, кечиримлилик каби азалий қадриятларга бориб тақалади. Чунки, ўтган қисқа даврда инсонпарварлик нуқтаи назаридан юзлаб маҳкумалар муддатидан аввал жазодан озод қилинди.
Шунингдек, тайинланган жазолар бошқасига ёки шартлига алмаштирилиши натижасида яна қанчаси оилалари бағрига қайтди. Бундан ташқари инсон қонуний ҳақ-ҳуқуқини сўзсиз таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир этганларни тўғри йўлга солиш ва уларнинг ижтимоий реабилитацияси борасида амалга оширилган ишлар натижаси ҳам юқорида қайд этилган рақамда мужассамдир.
Очиқ мулоқотда мамлакат миқёсида олиб борилаётган ишлар қайд этилиб, ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, жазодан мақсад тарбия экани, куни келиб озодликка чиққанлар жамиятга бегона бўлмаслиги, бунинг учун хатодан тўғри хулоса чиқариб, тўғри йўлни танламоқ лозим экани таъкидланди.
– Очиқ мулоқотга Тошкент вилоят судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьяларнинг таклиф этилгани Кенгаш ташаббуси бўлиб, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлардан биридир, – деди Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров. – Зеро, аксарият жиноятлар замирида нафс омили ётади. Бирни кўриб фикр, бирни қўриб шукур қилмоқ учун ҳам тадбирга аёл судьялар таклиф этилди. Ва улар томонидан маҳкумаларга китоб совға қилинди.
Бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида эса 15 нафар маҳкуманинг илтимосномаси кўриб чиқилиб, тайинланган жазоларни енгилроғига алмаштириш ҳақида тегишли суд ҳужжатлари қабул қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |