Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида имконияти чекланган, эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар билан “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчиларга миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатларнинг салбий таъсири, унинг олдини олиш борасида маълумот берилди.
Таъкидланганидек, юртимизда диний ташкилотлар ўз фаолиятини амалга оширишлари ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ўз ифодасини топган. Хусусан, Конституциямизнинг 31-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Аммо демократия ниқоби остида кириб келган миссионерлик ва прозелитизм каби ҳаракатларнинг мақсади, аҳоли тинчлиги ва осойишталигига таҳдид қилиш бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак.
Тадбир якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан 180 нафар имконияти чекланган, эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқарога дастурхон ёзилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |