Тошкент вилоятида аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Паркент тумани "Қизилтоғ" қўрғонида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотларда аҳоли соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, уй-жой ва маиший турмуш муаммолари, коммунал хўжалик, бандлик, тадбиркорлик, кредит олишга доир қатор масалалар билан мурожаат қилди. Шу билан бирга, мулоқотда тиббий хизмат, кредит таъминоти, уй-жойга доир бир қанча масалалар ҳам ўз ечимини топди.
Хусусан, "Ойдин" маҳалласида яшовчи Феруза Олимова ажрим натижасида уй-жойсиз қолгани, хонадонини собиқ турмуш ўртоғидан қайтариб олишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида айтиб ўтди. Мазкур мурожаат вилоят ҳокими ва тегишли ташкилот мутасаддилари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, Феруза опага қонун талабидан келиб чиқиб, амалий ёрдам бериладиган бўлди.
"Файзобод" маҳалласида яшовчи Зулайҳо Мингяшарованинг оилавий шароитини инобатга олиб, вилоят ҳокими 5 миллион сўм пул маблағини моддий ёрдам сифатида ажратиш юзасидан тегишли кўрсатма берди. Шунингдек, ўғлини даволатиш учун амалий ёрдам сўраб келган Феруза Турсунбоевага 12 миллион сўм бериладиган бўлди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |