Юртимизда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари” жорий этилгани ижобий самарасини бермоқда.
– Йил бошида маҳалла фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилиб, унга кўра, Учқудуқ туманида 285 нафар муаммоли ва эҳтиëжманд хотин-қиз борлиги аниқланди, – дейди туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова. – Бугунги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ëрдам кўрсатилмоқда.
Айни пайтда хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларини эгаллашларида кўмаклашиш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, туман секторлари раҳбарлари ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган, эҳтиёжманд 16 нафар хотин-қизга 82 миллион сўм миқдорида субсидия асосида тикув машиналари, дазмол ва дазмол столи, пишириқлар учун мини печлар олиб берилди.
– Ўзим 8 йилдан бери тикувчилик қиламан, лекин кўп чокли замонавий тикув машинам бўлмаган, шундай бўлса-да, оиламдагиларга, қизларимга, қўни-қўшниларга либослар тикиб берардим, – дейди “Навоий” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулжамол Исломова. – Бугун эса менга ҳам замонавий тикув машинаси берилди. Энди уста тикувчига шогирд тушиб, билмаганларимни ўрганаман. Костюм, пальто сингари ёқали кийимларни тикиш сир-асрорларини пухта ўзлаштиришни мақсад қилганман.
Бугун хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда меҳнат қилиб, ҳам оилада ҳам жамиятда фаол. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш эса давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |