Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманининг “Арғун” маҳалласи тадбиркорлари билан учрашди ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Вилоят раҳбари дастлаб қурилиши тугалланмаган савдо мажмуасида бўлиб, савдо дўконлари эгалари билан фикр алмашди. Тадбиркорлар томонидан ушбу савдо мажмуасининг фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари “Арғун” маҳалласидаги “Нурдиёр автостанцияси” фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида автотураргоҳ раҳбари, такси ҳайдовчиларининг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда ушбу таклифлардан келиб чиққан ҳолда ушбу автотураргоҳ фаолиятини янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
***
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов Қизилтепа туманидаги “Пахтаобод” маҳалласи аҳолиси билан учрашди. Учрашувда маҳалла аҳли ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Сайёр қабулда 40 га яқин фуқароларнинг муаммолари, мурожаатлари ва таклифлари тингланиб, уларнинг барчаси назоратга олинди.
***
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев томонидан Хатирчи туманидаги “Кўксарой” маҳалласида туман ҳокими, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ташкилотлар масъуллари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва тиббиёт, моддий ёрдам сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Қабулда 37 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, 21 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди. 9 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
***
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Анваржон Ботиралиев иштирокида Учқудуқ туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди, 2 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 5 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, А.Ботиралиев “Обод маҳалла” Давлат дастури ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |