Юртнинг обод ва фаровонлиги маҳаллалардан, хонадонлардан бошланиши рост гап.
Ҳаётга изчил татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида замонавий инфратузилмалар яратилиши, таълим муассасалари, дам олиш масканлари-ю, қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг бунёд этилиши, янги қиёфа касб этаётган объектларда акс этмоқда. Бу дастур эзгу ҳаракатга айланиб, хонадонларгача кириб борди, шу боис обод хонадонлар кўпаймоқда.
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги "Бешбулоқ" маҳалласи ана шундай янгича қиёфага кириб бораётган, бир-биридан обод хонадонлари кун сайин кўпайиб бораётган масканлардан биридир. Маҳаллада "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурларига мувофиқ йирик ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Тўрт ярим минг киши истиқомат қилаётган маҳаллада аҳоли 100 гектарга яқин томорқаларида асосан сабзавот маҳсулотлари етиштиради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу ҳудудда томорқадан фойдаланиш маданияти бошқа ҳудудларга нисбатан яхши шаклланган. Қишлоқнинг деярли ҳар бир хонадонида манзарали ва мевали дарахтлар қунт билан парваришланади. Бир сўз билан айтганда бешбулоқликларни ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш кўникмаларини пухта эгаллаган халқ, дейиш мумкин.
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мазкур маҳаллада бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш баробарида маҳалла қабристонидаги ободонлаштириш ишлари, аҳолининг томорқаларидан оқилона ва самарали фойдаланишлари, шунингдек аҳолининг мамлакатимиз ва дунё миқёсида бўлаётган ўзгаришларга муносабатлари билан ҳам қизиқди.
Бешбулоқда аҳоли учун барча қулайлик, шарт-шароитлар яратиш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |