Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Оилаларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланишига кўмак берилмоқда

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбарлари биргаликда ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри 4-сектор раҳбари, шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимжонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг қийналган қатламига ёрдам бериш йўлида муайян ишларни амалга оширяпти. Пойтахтимизнинг барча туманлари бўйлаб Ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар етакчилари фаолиятини таҳлилий ўрганиш ҳамда улар билан биргаликда камбағалликни қисқартиришдек саховатли ишларга бош бўлаяпти.

Масалан, яқинда Юнусобод туманида истиқомат қилувчи «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» га киритилган фуқаролардан яшаш жойига чиққан ҳолда хабар олинди. Мазкур туманнинг «Посира» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва Ёшлар етакчиси билан биргаликда 5-А ётоқхона 7-хонада истиқомат қилувчи Наргиза Юсуповага умумий фойдаланиш учун иситгич печи топширилди. Ушбу ётоқхонанинг 6-хонасида истиқомат қилувчи Дилноза Одиловага ҳам иситгич печи тақдим этилди.

Шунингдек, туманнинг "Янгитарнов» МФЙда истиқомат қилувчи оилавий тадбиркорлик қилиш истагида бўлган Шаҳло Тиллаевага тикув машинаси ва Оверло ускунаси тақдим этилди. Эндиликда ушбу фуқаро ўзини ўзи банд қилган ҳолда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, биринчи навбатда ўз оилавий шароитини яхшилашга эришса, иккинчидан, маҳалладошларини ҳам иш билан таъминлашга кўмакчи бўлишини алоҳида таъкидлади.

Юнусобод туманининг «Буюк Турон» маҳалласида истиқомат қилувчи «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар Гулнора Эгамова ва Наргиза Файзуллаевага уй шароитида қўшимча даромад манбаига эга бўлиш мақсадида пишириқ тайёрлаш учун электропечь ҳадя этилди. Фуқаролар кўрсатилган ёрдамдан манфаатдор бўлиб, сектор раҳбарларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Кўрсатилаётган ёрдамлардан кўзланган мақсад ҳам оилаларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, шу орқали бутун маҳалла аҳлига кўмак кўрсатишдан иборат.

21.08.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы