Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Кредит ололмаган тадбиркор, сув билан боғлиқ 30 йиллик масала, жарроҳликка муҳтож фуқаро – Фарғонада муаммолар қандай ҳал этилмоқда?

Жорий йилнинг ўтган даврида Фарғона вилоятидаги Президент Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонасига вилоят аҳолисидан 73 минг 148 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 69 минг 115 таси кўриб чиқилган.

36 минг 490 таси ёки 52,7 фоизи ижобий ҳал қилинган, 30 минг 970 дан зиёд ёки 44,8 фоиз масалага ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ечим топилган бўлса, яна бир қисм мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган.

Дейлик, Риштон туманининг Полвонобод қишлоғида 1960 йилларда қурилган бир шийпон анчадан бери бўш турган. Шу қишлоқлик тадбиркор Икромжон Маматқулов бу ерда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида янги бино қуриш таклифи билан чиқди. Бу масала ҳам шу ерда ўрганилиб, ҳал қилингач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Айни пайтда янги бинони қуриш ишлари бошланган. Бинонинг асосий қисмида маҳалла идораси жойлашса, ертўласида чеварчилик корхонаси ташкил қилинади, бўшаган майдонда эса музлатгичли омборхона бунёд қилинади. Бу билан маҳаллада ўнта янги иш ўрни яратилади.

Бағдодлик 23 ёшли тадбиркор Шерзодбек Абдухалилов тумандаги кичик саноат зонасида ихчам инкубаторлар, музқаймоқ, кўмир брикетлари ва кир ювиш воситалари тайёрлаш ускуналарию дастгоҳларини ишлаб чиқармоқда. Биргина «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида мамлакатимиз бўйлаб 300 дона инкубатор етказиб берилди.

Бу йил ёш тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун банкдан кредит олмоқчи бўлдию, иши ҳадеганда битавермади. Ўша кунларда давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказди, бу масала қабулнинг ўзида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди. Тадбиркорга яқинда 350 млн. сўм кредит берилди. Бу маблағ эвазига хориждан токарлик станоги, пайвандлаш дастгоҳлари харид қилинди. Айни кунларда янги ускуналар мамлакатимизга олиб келинмоқда. Бу билан қишлоқдаги яна 12 нафар инсон доимий ишли бўлади.

Мурожаатлар асосида наинки тадбиркорлик, балки йўл, сув, электр энергияси каби одамлар турмушидаги энг бирламчи масалаларга оид мурожаатлар ҳам жойига чиқиб ўрганилиб, муаммолар аҳоли ва секторлар билан кенгашилган ҳолда ҳал қилиб берилмоқда.

Дейлик, Бувайда туманининг бироз чеккароқ, марказдан узоқроқ ҳудуди – "Чўтака" маҳалласида 30 йилдан буён ичимлик суви муаммо, кўчалар лой, чанг эди. «Эди» деганимизки, шу пайтгача норавон кўчалардан 3 км. йўл босиб сув ташиб ичган чўтакаликлар шу масалаларга ечим сўраб мурожаат қилгач, 900 та хонадонни қийнаб келаётган мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Қувасой шаҳрининг «Қалъача» маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида ҳудуддаги 14 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳам кун тартибида турган эди. Бу бўйича ҳам таклиф тайёрлаб берилгач, маҳаллий дастур асосида ажратилган 76 млн. Сўм эвазига 1,4 км. тармоқ тортилиб, 14 хонадонга оби-ҳаёт кириб борди. Ўрганишлар асосида ҳудуддаги эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, 450 метр электр тармоғи тортилиб, электр таъминотидаги масала ҳам ижобий ҳал этилди.

Қўқонлик Илҳомжон Турдиев ҳикояси етти жондан иборат оила тақдирига туташ. Илҳомжон ака икки йил аввал рафиқасини сўнгги йўлга кузатди. Икки фарзандида ногиронлик бор, бир қизи турмушидан ажраб, икки фарзанди билан ота уйига қайтган. Боз устига, невараларидан бири ҳам туғма ногирон. Яна бир ўғли 30 ёшга қараб кетяптики, уни уйлаш, оилали қилишга уй-жой муаммо бўлиб турган эди. Сабаби, етти жон 3 хонали квартирага тиқилиб яшарди. Айни масаладаги мурожаат жойига чиқиб ўрганилгач, уларга ижтимоий уй ажратилди. Оила бошлиғи икки қизи ва икки невараси билан янги хонадонга кўчиб ўтди.

Ўрни келганда, айтиш керакки, яқинда Қўқоннинг «Темир Малик» кўчасида қуриб фойдаланишга топширилган кўпқаватли уйнинг биринчи қаватидаги 8 та хонадон ногиронлиги бор шахсларга ажратиб берилди.

Қўқонлик икки Улуғбек Йўлдошев 16 ёшда юрак хасталигига учраган, ногиронлик нафақаси ҳисобига кун кечирмоқда. Юрак жарроҳлигини ўтказишга эса, табиийки, имкон қилолмади.

Айни шундай оғир паллада давлатимиз унга ёрдам қўлини чўзди. Мурожаати асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 40 млн. сўм ажратилгач, мураккаб юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказилди. Энди Улуғбек кундан-кун соғайиб бормоқда.

Мурожаатлар асосида муаммоларни ҳал қилиш борасидаги Президент Халқ қабулхоналарининг барча амалий саъй-ҳаракатлари эзгу ғоя ижобатига хизмат қилмоқда.

22.08.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы