Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Обод бўлаётган ҳудудлар

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таъминлаш учун муайян ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Нукус шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бахтбай Қалилаев. – Шундан 28 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 457 кўчани таъмирлаш, қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларнинг бориши назорат қилиб борилмоқда. Темир йўл орқали олиб келинаётган қум-шағал аралашмаси жойларга етказиб берилмоқда. Ҳар бир кундан унумли фойдаланган ҳолда эксковаторлар, турли русумдаги юк автомашиналари ишлаяпти. Мақсад, аҳоли учун қулай шароит яратиш, уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таъминлашдан иборат.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундан ташқари 8 та маҳалла фуқаролар йиғини оғир ҳудудга киритилган бўлиб, уларда ҳам қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан "Жанабазар", " Амударё", "Чимбой гузари" маҳалла фуқаролар йиғинларида ишлар охирига етай деб қолди. Ушбу ҳудудлардаги турар жойлар тартибга келтирилди, йўлларга асфальт ётқизилди, тунги ёриткичлар ўрнатилди. Ҳар бир ҳудудда болалар ўйин майдончалари, кутубхона, спорт майдончалари барпо этилиб, аҳоли манфаати учун фойдаланишга топширилди.

Обод бўлган ҳудудларда таниқли санъаткорлар, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, нуронийлар, иқтидорли ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда ҳудудларнинг аввалги ҳолати, халқни қийнаб келган муаммолар, бугунги кунда яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилмоқда. Ушбу ишларнинг барчаси биринчи навбатда инсон, унинг яхши яшаши учундир. Шу билан бирга мамлакатимизда ҳукм суриб турган тинчлик, бир оила аъзоларидек яшаб келаётган халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларнинг натижасидир.

– Биз яшаб келаётган ҳудудда ўзига хос муаммо ва қийинчиликлар кўп эди, – дейди "Жанабазар" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Гулчеҳра Султанова. – Айниқса ёғин-сочинли кунларда кўчаларда юриш қийин эди. Коммунал хизматларда тез-тез узилишлар бўлиб, фарзандларимизнинг мактабга қатнаши қийин бўлиб қоларди. Болаларнинг бўш вақтларида ўйнайдиган бирорта жой йўқ эди. Бошқа ҳудудлардаги шароитларни кўриб фарзандларимиз ҳавас қиларди. Ҳаттоки айрим қўшниларимиз бошқа жойга кўчиб кетишни ҳам ният қилган эди. Мана қисқа вақтнинг ичида олиб борилган қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларининг натижасида бугун маҳалламизга бошқаларнинг ҳаваси келмоқда. Кўпдан буён бу ерда бўлмаган киши ҳаттоки танимай қолиши ҳам мумкин.

Биргина "Жанабазар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 16.1 километр электр тармоғи тортилиб, 437 та таянч устуни, марказий кўчаларга 350 та тунги ёриткич чироғи ўрнатилди. 2.3 километр ичимлик суви қувури, 22 та кўчага интернет тармоғи тортилди, 42.8 километр газ тармоғи тартибга келтирилди, 5 километр кўчага асфальт ётқизилди. Айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз. Улар учун 2 та мини футбол, 1 та волейбол, 1 та баскетбол, 5 та болалар майдончаси қурилди.

Ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида 1 та тикув цехи, 1 та гўзаллик салони ҳамда кутубхона ташкил этилди.

Бу борадаги ишлар Нукус шаҳрининг Жайҳун, Жуўазши, Қумбиз овул, Қутли макон, Арнасай каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

15.09.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы