Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижасини нафақат шаҳар ва туман марказлари, ҳаттоки энг чекка қишлоқлар аҳолиси ҳам теран ҳис қилмоқда.
Инсон қадри улуғ, унинг қадр-қиммати юқори эканлиги ўз тасдиғини топмоқда. Буни қорақалпоғистонликларнинг юқори кайфияти, бугунги фаровон ҳаётдан розилиги мисолида кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 5-17 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган 28 та маҳаллада эл суйган санъаткорлар, ёш истеъдод эгалари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Аҳоли кайфиятини кўтариш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшиш билан биргаликда аҳолига маданий ва маънавий дам олишини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган тадбирларда маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этмоқда.
– Маҳалламизда таниқли санъат усталари томонидан концерт дастурлари ташкил этилмоқда, – дейди “Алтин жағис” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Даулетбай Матирзаев. – Бундан халқимизнинг қувончи чексиз. Фарзандларимизнинг шодлигини сўз билан етказиш қийин. Маҳалламизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида кўчалар асфальтланиб, чироқлар ўрнатилди.
Бугун Нукус шаҳрининг қайси бир маҳалласига борманг, бу ердаги одамларнинг юзларида қувонч ва миннатдорлик кўринади. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий моҳияти ҳам одамларни рози қилиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдир.
– Ҳудудимиз намунали маҳаллалардан ҳисобланади, – дейди “Наўқанбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Замира Айтбаева. – Президентимизнинг ёшларимизга бўлган алоҳида эътибори натижасида Гулжамол Сапарбаева имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Мактаб битирувчиси Алламберген Атабаев юқори балл билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтига ўқишга кирди.
Халқимизнинг қувончига қувонч қўшишни мақсад қилган маданият соҳаси ҳодимларининг бири дилтортар қўшиқлар ижро этса, бошқаси “оламўйноқ“ дуторини қўлига олиб, дилларни яйратади. Яна бири ҳазил-ҳангомалари билан одамларга кулгу бағишлайди.
– Юртдошларимиз билан яхши кунларида бирга бўлиб, шодлигини баҳам кўриш биз учун катта бахт, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон халқ артисти Ўмирбай Қосимбетов. – Президентимизнинг ҳар бир сафари қорақалпоғистонликларнинг ҳаётига катта янгиликлар олиб кирмоқда. Бу юртбошимизнинг қорақалпоқ халқига бўлган меҳр-муҳаббати ва эътиборидан далолат беради. Халқ орасида юриб, бугунги ўзгариш ва бунёдкорлик ишларнинг барчаси халқимизнинг фаровон ҳаёти учун эканлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Албатта, инсон қадри улуғланган юртда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар халқ манфаати учун хизмат қилади ва уларнинг фаровон ҳаётида намоён бўлади. Обод манзилларда байрам нафаси кезиб, тинчлик ва тотувлик, муҳаббат ва дўстлик қўшиқлари давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |