Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида туман ва шаҳарлардан келган 1085 нафар фуқаро 2730 та муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Мурожаатчилар Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Самарқанд туманларидан, айниқса, кўп бўлди. Уларнинг мурожаатларини вилоят ҳокими ва секторлар раҳбарлари, элликдан ортиқ вилоят ташкилотлари масъуллари ҳамда 7 туман ва шаҳар ҳокими қабул қилди. Фуқаролар асосан йўл қурилиши, электр таъминоти, субсидия асосида уй-жой ажратилиши, ишсизлик масалаларида мурожаат қилди.
Жумладан, Пахтачи тумани Сарой маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳодир Шодиев маҳалласидаги симёғочлар авария ҳолатида эканлиги, эски трансформатор эса аҳолининг эҳтиёжи учун етарли электр энергияси етказиб беролмаётганини айтиб, шикоят қилди.
Вилоят ҳокими “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ масъулларига маҳалладаги эски симёғочлар ўрнига темир-бетон устунлар ўрнатиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, маҳаллада маҳаллий бюджет ҳисобидан янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.
Самарқанд туманининг Янги жой маҳалласида яшовчи Рустам Умаров маҳалласидаги кичик, шароити оғир мактаб ўрнига янгисини қуриш юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Булунғурлик Шохруҳ Қўзибоев эса ўзига тегишли ерда мини-футбол майдончасини қуриш учун кредит сўради.
Вилоят ҳокими иккала мурожаатни ҳам ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилиш учун масъулларга йўналтирди. Сайёр қабул давомида қайд этилган барча мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, бир ҳафталик муддат билан ижроси назоратга олинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |