Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабул: ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси

Мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак, деган элпарвар тамойил асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада жойларда турли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилишга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов Наманган шаҳридаги Амир Темур маҳалласида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Президентнинг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси, шаҳар ҳокимлиги, Мажбурий ижро бюроси, Бандликка кўмаклашиш маркази, электр ва газ таъминоти корхоналари, тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, даволаниш, ишга жойлаштириш, суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш каби йигирмага яқин масалаларда мурожаати тингланди. Мавжуд муаммоларни Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамолов кўмагида амалий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Маҳалланинг Жийдакапа кўчасида истиқомат қилувчи Абдураҳмон Юнусов 22-сонли умумтаълим мактабига туташ кўчада кейинги пайтларда транспорт қатновида муаммолар юзага келгани сабабли светофор ўрнатишга эҳтиёж катта эканлигини, айниқса ўқувчилар қийналаётганини билдирди.

Муаззам Болтабоева 9 ёшли фарзанди борлигини айтиб алоҳида уй-жой билан таъминлаш борасида ёрдам сўради. Унга бунинг учун энг аввало, даромад манбаига эга бўлиш зарурлиги қайд этилиб, фуқарони кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш корхонасига ишга жойлаш назоратга олинди. Жийдакапа 11-берк кўча, 6-уйда яшовчи Набихон Мамадиев ҳудудни асфальтлаш кераклиги, йўллар абгор ҳолга келганлигини айтиб, амалий ёрдам сўради. Сайёр қабулда шу каби эътиборга муҳтож йўллар ва кўчаларни ободонлаштириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Очиқ бюджет” муҳокамаси порталига қўйилиши ҳамда унда одамларнинг якдиллигини тасдиқловчи овозлар тўпланиши зарурлиги билдириб ўтилди. 3-ўтиш йўли, Жийдакапа кўчаси, 4-уйда яшовчи Холида Қутбиддинова ўғли 13 йилдан бери геппатит В хасталиги билан оғриётгани, кейинги пайтларда даволанишда бироз моддий етишмовчиликлар юзага келганлигини баён қилди. Бемор шу жойни ўзида шаҳар ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси томонидан назоратга олиниб, белгиланган муддатларда муолажа олиш чоралари кўриладиган бўлди.

Сайёр қабулда суюлтирилган газ баллонга эҳтиёжи борлигини маълум қилган икки нафар фуқаро – Маҳбуба Мирҳодиева, Деҳқонбой Турсуновларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан уларга ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда суюқ газ билан тўлдирилган газ баллонлари етказилди.

Мулоқот якунида тобора чирой очиб бораётган, инсон қадри улуғланаётган юртимизда юз бераётган ҳаётбахш ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги таъкидланди.

13.10.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы