Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Жўқорғи Кенгес Раиси: “Аҳоли бугунги ҳаётидан рози бўлиши керак”

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Қўнғирот туманидаги Қорақалпоғистон ва Жаслиқ шаҳарча фуқаролар йиғинларида, Жанубий Устюрт, Тахтакўпир туманидаги Қоструба овулларида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.

Дастлаб, Қорақалпоғистон шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаби ва спорт биноларида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Бу ерда фаолият юритаётган ходимлар билан с уҳбатлашиб, мактабга компьютер жамланмаси, китоблар ва спорт инвертарлари топширилди.

Шундан сўнг, халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 964-1204 километр оралиғидаги 240 километр йўлни реконструкция қилиш ишлари билан танишди.

Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган объект қурилишида Хитой, Туркия, Озарбайжон давлатларининг пудратчи корхоналари автомобиль йўлига цемент-бетон қопламасини тўшаши белгиланиб, айни вақтда  хитойлик йўлсозларга тегишли объектда ишлар олиб борилмоқда.

Шу куни Маданият саройида Жўқорғи Кенгес Раисининг шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси учун оммавий қабул ўтказилди. Унда фуқаролар электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув билан таъминлаш, тадбиркорлик соҳасидаги айрим масалалар бўйича мурожаат қилди. Қабулда иш билан таъминлашни сўраб мурожаат қилган  Нурлан Қатарбаев, Рома Александров, Зинаида Байжанова каби бир қатор фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Улар ушбу ҳудуддаги корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилди. Рашид Бабаевнинг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириши учун ер майдони аукцион савдосига қўйиб бериладиган бўлди. Тадбиркор Олжас Есенов туячилик хўжалигини ташкил этиш ва аҳолини туя сути ҳамда гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилди. Ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан унга кредит маблағи ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, фуқароларнинг уйини таъмирлаб бериш, шартнома тўловлари ва моддий ёрдам юзасидан қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Жаслиқ шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси Саламат Жанабаев ва Света Елиўбаеваларнинг уйини таъмирлаш, Мирзагул Қурбанова раҳбарлигидаги ширкат хўжалигини керакли асбоб-ускуналар билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаатлари ҳал этилиб, тегишли маблағ ажратиладиган бўлди. Шунингдек, 17 та кўп қаватли турар-жойнинг оқова сув муаммоси ўз ечимини топди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли соҳа раҳбарларига топширилиб, уларнинг ижроси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг шахсий назоратига олинди.

Қўнғирот туманидан деярли 200 километр узоқ масофада жойлашган Жанубий Устюрт овулида бўлган учрашувда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш, тарбиячи штат бирлигини очиш каби масалаларни ҳал этиш қайд этилди. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш, газ ҳисоблагичлар ўрнатиш, овулга борувчи йўлни таъмирлаш, мактаб биносини реконструкция қилиш, аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш масалаларини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди. Натижада овул халқини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Нукус шаҳридан 260, Тахтакўпир тумани марказидан 150 километр узоқ масофада жойлашган Қоструба овули аҳолисининг ҳам муаммолари ўрганилди. Асосан қорақўлчилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликларига артезиан қудуқларини  қазиб бериш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳудуддаги мактабни кадрлар билан таъминлаш, овулга борувчи йўлни таъмирлаш юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.  

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди”. Шундай экан, чекка ҳудудлар аҳолисининг мурожаатлари ижобий ҳал этилади. Инсонларнинг бугунги ҳаётидан розилигини таъминлаш йўлидаги эзгу ишлар давом этмоқда.

07.11.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы