Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Тошкентда бўлиб ўтган оммавий қабул натижалари қандай бўлди?

Очиқ-жонли мулоқотларда масъуллар мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим излади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Юнусобод туманида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш, иссиқлик, сув, табиий газ, электр энергиясига оид масалаларни ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида навбатдаги оммавий қабул ташкил этилди.

Очиқ-жонли мулоқотларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, энергетика, ободонлаштириш, йўл ва ичимлик суви тизими идоралари, шаҳар-туман ҳокимликлари масъуллари мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим излади.

Олмазор тумани “Гулзор” маҳалласида яшовчи Саиданвар Мадихўжаев ва Собитжон Турсунов ҳудуддаги йўллар таъмири-ю электр энергияси таъминотидаги масалаларга ечим сўрамоқда. Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари асфальт қилиниши сўралаётган мазкур кўчани жойига чиқиб ўрганиб, дастурлар асосида ҳал қилиб беришни ўз зиммасига олди.

 “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутасаддиларининг ўрганишларидан сўнг эса “Гулзор” маҳалласига қўшимча ёки катта қувватли янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.

Олмазор тумани “Юқори Себзор” маҳалласидаги кўп қаватли 4- “а” уйда истиқомат қилувчи Любовь Кривенсованинг айтишича, мазкур уйда лифт ўрнатилганига 24 йил бўлган, яъни алмаштириш муддати келган. Шу боис лифт тез-тез бузиляпти. Бу эса, табиийки, аҳолига анча ноқулайлик туғдиряпти. Хўш, бу масаланинг ечими қандай? Бунга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги масъуллари қуйидагича жавоб беришди.

Олмазорнинг “Қўштут” маҳалласидан қабулга келган Эркин Умархонов мурожаати асосида эса улар истиқомат қилаётган Қўштут тор кўчасидаги 60 дан зиёд хонадонни оқава сув тармоғига улаш масаласига келгуси йилги дастурлар асосида ечим топиладиган бўлди.

Дилноза Умрзоқова ҳам қабулга кўпнинг муаммосига ечим сўраб келди. Аёлнинг айтишича, улар яшаётган Юнусобод тумани 12-даҳасидаги 30-уйдаги 108 та хонадонда иситиш тизими яхши ишламайди. Совуқ кунлар эса яқин. Бу масала бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо жойига чиқиб ўрганиладиган ва ҳал қилинадиган бўлди.

Сурайё Носирова Чилонзорнинг “Катта Дўмбиробод” маҳалласида яшайди. Опанинг боқувчиси йўқ, уч фарзандининг иккиси хаста. Оғир ижтимоий аҳволдаги аёл оғир шароити туфайли иссиқ сув ва газдан қарздорлигини тўлай олмаяпти. Айни масалада ёрдам сўраб келган Сурайё Носированинг қарздорлиги ички имкониятлар ҳисобилан қоплаб бериладиган бўлди.

Яшнобод тумани “Дилбоғ” маҳалласида яшовчи Инна Савина мурожаатидан сўнг эса маҳалла болалари учун ўйин майдончаси қуриб  бериладиган бўлди.

Олмазор туманидаги “Абу Бакр Шоший” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Искандар Маҳмудов мурожаати асосида маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бирининг хонадони шундоққина кўчадан ўтган оқава сув тармоғига улаб бериладиган бўлди.

Чилонзорлик Рустам Исмоилов ўзи яшаётган “Нафосат” маҳалласидаги кўп қаватли 29-уйнинг томини янгилашда амалий ёрдам сўради. Бу масала ҳам дастурлар асосида ҳал қилинадиган бўлди.

Қабуллар давомида аввалги мулоқотларда, Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар бўйича да белгиланган вазифалар ижроси ҳам ўрганилди. Айтайлик, Олмазор тумани “Қорасарой” маҳалласидаги 2-уй аҳолиси мурожаатлари асосида бу уй йўлагига бугун янги, замонавий лифт ўрнатилмоқда. Бу, айниқса, юқори қаватда яшовчи кекса, ногиронлиги бор ва бемор инсонлар учун катта қулайликдир.

Яшнобод тумани “Бешариқ” маҳалласидаги 41-уй аҳолиси мурожаатларида айтилган лифт масаласига ҳам ниҳоят ечим топилди. Айни пайтда уйнинг 4 та йўлагидаги ўз муддатини ўтаб бўлган лифтлар янгисига алмаштирилди.

Юнусобод тумани “Собиробод” маҳалласидаги 21-уй аҳолиси мурожаатлари асосида мазкур уй томининг таъмирталаб 300 квадрат метр қисмида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Худди шундай мурожаатлар асосида Мирзо Улуғбек тумани “Янги Камолот” маҳалласидаги 28-уй томи ҳам янгиланмоқда.

Мирзо Улуғбекнинг “Амир Темур” маҳалласи аҳолиси эса электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилишган эди. Муаммо жойига чиқиб ўрганилгач, маҳаллада юқори кучланишли янги трансформатор ўрнатилди. Бу билан 80 га яқин хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

Яшнободнинг “Аҳмад Яссавий” маҳалласи аҳолисини йиллар бўйи ўйлантирган катта масала ҳам бу йилги дастурлар асосида ҳал қилинди. Маҳалладаги 350 та хонадонга қарийб 6 км. оқава сув тармоғи тортилмоқда. Айни пайтгача 4 км. тармоқ тортиб бўлинди, қолган ишлар ҳам тез орада якунланади.

Шайхонтоҳур тумани “Катта ҳовуз” маҳалласидан келиб тушган мурожаатлар асосида эса ҳудуддаги эскирган газ тақсимлаш пункти янгиланди. Бу билан Жалолобод кўчасидаги 256 та хонадондаги “зангори олов” пилиги кўтарилди.

Мухтасар айтганда, Президент Халқ қабулхонаси Юнусобод туманида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабулда 332 та мурожаатнинг 79 таси жойида ҳал қилинди, 56 та масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, қўшимча ўрганиш, вақт ва маблағ талаб қиладиган 197 та мурожаат назоратга олинди.

08.11.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы