Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Аниқланган камчиликлар назоратга олинди

Аниқланган камчиликлар назоратга олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг асосий вазифаси аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш, фуқароларнинг давлат ташкилотларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратишдан иборат.

Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилган ишлар юзасидан мониторинг ўтказди.

–Мониторинг хулосаларига кўра, Бухоро шаҳри “М.Наршахий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси С.Ҳамдамов фаолиятида бир қатор камчиликлар аниқланди,  – дейди Бухоро шаҳри Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Жамшид Ҳайдаров.  – Мисол учун маҳалла фуқароси М.Воҳидова, М.Астанқулова, Д.Ражабовалар 2022 йил 9 августда 10 миллион сўмлик субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиш учун ариза топширган. Ушбу фуқароларга бугунги кунга келиб қиймати 10 миллион бўлмаган бир турдаги тикув машинаси берилган холос. Шартномада кўрсатилган оверло ва дазмоллар ҳалигача етказиб берилмаган.

Шу билан бирга Д.Файзиева, М.Ҳожиева, Г.Рўзиевалар 2022 йилнинг 9 сентябрь санасида 10 миллион сўмлик субсидия асосида асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари олиш учун ариза топширган ва ижобий хулоса олган бўлсаларда ҳеч қандай натижага эриша олмаганлар. Ҳоким ёрдамчилари ҳам бу борада “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш” Бухоро шаҳар бўлими марказига ёзма мурожаат қилмаганлар.

Худди шундай ҳолатлардан яна бири Бухоро шаҳар “Пиридастгир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси О.Муҳаммадов фаолиятида аниқланди. Тадбиркорлик қилиш ва ўз-ўзини банд қилиш мақсадида 12 нафар фуқаро субсидия асосида ариза топширган бўлса, иккитаси ҳоким ёрдамчиси томонидан, яна иккитаси агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан жами тўртта мурожаатга рад жавоби берилган. Саккиз нафар фуқарога ижобий хулоса берилган бўлиб, фақатгина 3 та фуқарога, яъни Пиридастгир кўчасида яшовчи С.Латипова ҳунармандларнинг  “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари тўлаб берилган. Шунингдек, ушбу кўчада яшовчи Д.Ибодова ҳамда М.Сайидоваларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна субсидия асосида тўлиқ қоплаб берилган бўлса, қолган 5 та фуқаро Л.Тиллаева, Н.Асатова, Г.Ҳайитова , З.Хамидова, У.Юсуповаларнинг мурожаатлари ҳал этилмаган.  

Бундан ташқари ушбу фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши ҳамда хулоса бериш тартиби ва муддатлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарорининг 6-бобида “Тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 54-банди “Марказ икки иш кунида” ва 56-“Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида” бандларига риоя қилмаслик ҳолатлари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

– Бухоро шаҳар “Тўқимачи” маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси Ш.Ниёзов фаолиятидан шикоят қилиб ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Наргис Исмоилова турмуш ўртоғи Фахриддин Расуловга ишсизлиги боис ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида ажратилган тавсияномага асосан асбоб-ускуналар берилмаган, – дейди Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ж.Ҳайдаров. – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази Бухоро шаҳар бўлими билан боғланиб, муаммони ижобий ҳал қилдик. Фуқарога икки турдаги асбоб-ускуналар топширилди.

09.02.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы