Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
«Оққўрғон тажрибаси» асосидаги ишлар Сурхондарёда давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи 30 январь – 7 февраль кунлари Сурхондарё вилояти Бандихон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича «Оққўрғон тажрибаси» асосида ишлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлари томонидан тумандаги 22 та маҳаллада 15 099 та хонадон, 2 150 та ижтимоий ва бошқа соҳа объектлари ўрганилди.

Туман аҳолиси орасида ўтказилган сўровнома натижаси бўйича асосий муаммолар сув, газ ва электр таъминоти, ички йўллар ҳолати, мактабгача таълим, транспорт хизмати соҳаларида мавжуд эканлиги маълум бўлди.

Туман аҳолиси учун долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш учун  1,8 млрд. сўм маблағ ажратилди;

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тавсиялар асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилдию Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, 78 нафар фуқарога 276,0 млн. сўм миқдорида субсидия асосида уч турдаги (тикув машинаси, мотокультиватор, электр печ) маҳсулотлар субсидия асосида етказиб берилди. Икки юзга яқин тадбиркорларга 6,7 млрд. сўм кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди.

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 78 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун 234,4 млн. сўм маблағ ажратилди. Жумладан, 51 нафар ёшларга контракт-шартнома тўловлари тўланди (127,5 млн. сўм)25 нафар ёшларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар учун субсидия ажратилди (102,7 млн. сўм).

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 100 нафар хотин-қизларга 70,5 млн. сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 97 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Икки юздан зиёд фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Шундан, 93 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга, 47 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштирилди, 42 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 22 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.  585 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди.

Етти юзга яқин эҳтиёжманд оилаларга 1 млрд сўмлик қурилиш материаллари, чорва моллари олиб берилди ва бошқа ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Шундан, 21 нафар эҳтиёжманд оилалар уй-жойларини таъмирлаш, қурилиш материаллари олиб бериш учун маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 693,5 млн. сўм ажратилди.

Таълим соҳаси ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Ўнта мактабга 22 та иситиш қозонлари ўрнатилди, 8 тасида иситиш тизими таъмирландиУч та умумтаълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатилди, 4 та таълим муассасасига электрон мониторлар, бадиий китоблар ва спорт анжомлари топширилди. Тумандаги мактабларга 6 турдаги спорт жиҳозлари етказиб берилди.

Тўқсон км.га яқин ички йўллар шағаллаштирилди, 6,3 км сув тармоғи қуриш ишлари бошланди, 246,8 тонна қўшимча суюлтирилган газ ва 159 тонна кўмир етказилди,  янги 228 та темир бетон устунлар, 6 дона трансформатор ўрнатилди, 12 таси таъмирланди, 4,5 км тармоқ тортилди. ;

Туман аҳолиси учун 4 та секторда республика, вилоят, туман ташкилотлари, секторлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди. Жами 264 нафар фуқароларнинг 398 та масаласи кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган масалаларнинг 97 таси (24,3%) жойида ҳал этилди, 161 таси (40,4%) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 140 таси назоратга олинди. Фуқаролар асосан газ, электр, ичимлик суви таъминоти, ички йўллар, бандлик масалаларида мурожаат қилган.

Бир сўз билан айтганда, туманда аниқланган 1 020 та муаммодан 843 таси (83%), ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 2 078 та муаммодан 66 таси (3%) ҳал этилди, қолган 2 189 та масала кўриб чиқилиши назоратга олиниб, аниқ молиялаштириш манбалари, ижро муддатлари ва масъул  ижрочилар белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва назоратга олинди.

10.02.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы