Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хўжаобод янада обод бўлади

Юртимизнинг ҳар бир гўшаси кундан-кунга обод бўлиб бормоқда. Янги-янги уй-жойлар, боғча, мактаб, стадионлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилиб, қишлоғу шаҳарларимиз кўркига кўрк қўшмоқда.

Бу албатта, мамлакатимиздаги тинчлик-хотиржамлик, иқтисодиётни ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир. Жумладан, Андижон вилояти Хўжаобод туманида ҳам кейинги йилларда қурилиш, бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун туманда бўлаётган ўзгаришлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради.

– Президентимиз ташаббуси билан чекка-чекка ҳудудларда саноатни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган дастурлар доирасида туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда, – дейди Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров. – Айниқса, туманда енгил саноат ривожланиб, мазкур йўналишда янги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилмоқда.

Масалан, мазкур йўналишда 2022 йилда 41 та ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилган бўлса, жорий йилда 38 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг ҳисобига 4 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади. Умуман, туманда экспорт қилувчи корхоналар ўтган йили 28 та бўлган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 43 тага етади.

Дарҳақиқат, Наврўз умумхалқ байрами кунида туманда иккита янги ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Шунингдек, Тошота оилавий шифокорлик пункти ҳамда Мустаҳкам маҳалласи жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

Наврўз байрами арафасида туманда "Selfie" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Замонавий қиёфага эга, илғор технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхонада бир неча турдаги сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг ишга тушиши билан 200 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Туманда 2006 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган "FAZO GROUP" текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан қўшимча тикув ва бичув бўлмимлари ишга туширилди. Натижада яна 800 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Умуман, корхонада ишловчилар сони 1 минг 500 нафардан ортди.

Айни пайтда корхонада йилига 50 дан ортиқ турдаги 6 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар юз фоиз асосан, Россия, Белорусь, Украина, Польша ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинади.

Туманнинг Тошота маҳалласида оилавий шифокорлик пунктининг фойдаланишга топширилганлиги эса маҳалла аҳли учун Наврўз байрами совғаси бўлди. Мазкур оилавий шифокорлик пункти “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида реконструкция қилинди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари ва жиҳозлаш учун 1 миллиард 748 миллион сўм маблағ сарфланди. Барча қулайлик ва шарт-шароитларга эга оилавий поликлиниканинг ишга тушиши билан маҳаллада тиббий хизмат сифати янада юксалади.

Туманнинг Мустаҳкам маҳалласи ҳам кундан-кунга обод бўлиб бораётган ҳудудлардан ҳисобланади. Шукуҳли Наврўзи олам ушбу маҳалла аҳолиси, намозхонлари учун қўшалоқ байрам бўлди. Маҳаллада жойлашган миллий ва замонавий кўриниш уйғунлигида қад ростлаган янги, барча қулайликларга эга "Мустаҳкам" жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

Нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида масжид очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алимов сўз олиб, маҳалла аҳлини, меҳмонларни Наврўз байрами ҳамда янги маскан билан муборакбод этди.

Хўжаобод туманида бу каби хайрли ва эътиборга молик ишлар изчил давом эттирилади. Бу ишлар албатта, юртимиз ривожига, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада оширишга, одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилади.

23.03.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы