Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ботир Зарипов ҳиндистонлик талабалар билан учрашди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган хорижий талабалар билан учрашди.

Мулоқотда Ҳиндистондаги “Neo Institute of Medical Sciences and Technology Limited” компанияси директори Дивя Сунитҳа Раж Бурра, Калькутта университети профессори, доктор Судҳа Седҳарам, шунингдек, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ҳокими, вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ҳам қатнашди. 

Таъкидланганидек, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти айни дамда жаҳоннинг 150 дан зиёд университет ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланган. Россия, Ҳиндистон, Хитой, Польша, Италия каби давлатларнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилиб, талабалар ўқишга қабул қилинмоқда. Жумладан, 2022 йил Бухоро давлат тиббиёт институти ва “Neo Institute of Medical Sciences and Technology Limited” компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан ҳозирги кунга қадар институтга мингга яқин ҳиндистонлик талабалар ўқишга қабул қилинган. 
Умуман, институтда ҳозирда дунёнинг 20 га яқин давлатларидан 3 мингга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Вилоят раҳбари ҳиндистонлик талабалар билан учрашувда бугунги глобаллашув даврида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан хорижлик талаба-ёшларнинг таълим олиши учун зарур барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Қолаверса, Ботир Зарипов ёшларга замонавий илмларни эгаллашнинг бугунги ҳаётдаги, ҳар бир мамлакат ривожидаги катта аҳамияти ҳақида тўхталди. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам, Ҳиндистонда ҳам малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида тўхталган вилоят ҳокими ёшларни ўқишни тамомлагач, жамият равнақи йўлида муносиб хизмат қилишларига умид билдирди. 
Айни жиҳатларни учрашувда сўз олган “Neo Institute of Medical Sciences and Technology Limited” компанияси директори Дивя Сунитҳа Раж Бурра, Калькутта университети профессори, доктор Судҳа Седҳарам ҳам мамнуният билан эътироф этди. 
Айниқса, Бухоро давлат тиббиёт институтидаги таълим имкониятлари, талабаларга яратилган шароитларга юқори баҳо берилди. 
Талабалар ўзларининг Бухородаги ўқиш ва ҳаёт шароитлари, келгуси режалари борасида ўртоқлашди. Шу билан бирга таклиф ва муаммоларини билдирилди. Уларни ҳал этишда маслаҳат ва кўмак сўради. 

Ҳар бир таклиф ва ташаббусни ўрганиб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича учрашувда иштирок этган вилоят масъулларига вазифалар белгиланди. 
Учрашув якунида “Neo Institute of Medical Sciences and Technology Limited” компанияси ва вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

23.04.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы