Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Бир йиллик натижа сарҳисоби қониқарлими?

Кундалик ҳаётда ҳар биримиз рўбару келадиган никоҳни қайд этиш, фарзандга туғилганлик гувоҳномаси олиш, болаларни мактабга, мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш каби масалалар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилаётгани одамларга қатор қулайликлар яратмоқда.

Бунда Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Ўтган бир йил давомида Давлат хизматлари маркази аҳолига барча хизматлар бир жойда кўрсатиладиган ўзига хос маскан сифатида мижозлар ишончини қозониб улгурди, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Бобур Умрзоқов. – Энди фуқароларга солиқ ва бошқа қарзи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотнома, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, ер участкаси, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда тегишли гувоҳнома бериш каби хизматлар ушбу марказлар томонидан кўрсатилаётир. “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”, деган тамойил асосида юридик ва жисмоний шахсларга бу усулда хизмат кўрсатиш нафақат сарф-харажат, балки вақтни тежаш имконини бераётир. 

Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилгандан буён вилоятда жисмоний ва юридик шахсларга жами 103 минг 172 та хизмат кўрсатилди. Шундан, 1 минг 29 таси сайёр тартибда амалга оширилди. Шу даврда марказлар орқали 14 минг 187 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, барча туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан 631 марта сайёр давлат рўйхатидан ўтказиш тадбири амалга оширилди. 

Олис ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Фориш туманидаги “Омонкелди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди. Шунингдек, узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида вилоят ҳокими ташаббуси билан 13 дона “Damas” русумли автомашина ажратилди. 

5 (1).JPG

 

Шу ўринда тизимда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Жумладан, бу муҳим ишга айрим ташкилот ва идора мансабдор шахсларининг эътиборсиз қараши оқибатида давлат хизматлари марказлари орқали берилган буюртманомалар кечикиб бажарилиши ҳоллари содир этилаётир. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган 17 минг 697 та хизматнинг 256 тасида тартиб ва муддати бузилишига йўл қўйилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли органларга 13 та тақдимнома киритилди ва 10 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Кўрилган чоралар натижасида айбдор шахсларнинг 10 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиб, бир нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. 

Бир йиллик фаолият якуни сарҳисоб қилинаётган шу кунларда Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказига сайёр хизматларда фойдаланиш учун махсус жиҳозланган автобус топширилди. 

 

 

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

18.12.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы