Президент Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бугун бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг энг самарали ва тизимли фаолиятини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонасининг виртуал тизим ҳисоботлари орқали жорий йилнинг биринчи ярмида 499 жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 45 тага камайган.
– Эътиборлиси, бу 499 мурожаатларнинг 257 таси ижобий ҳал этилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Каримов. –Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошган. Шундан қолган 14 тасига ҳуқуқий тушунтириш, 97 тасига тушунтириш берилган. Туман аҳолиси томонидан асосан экология, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, суд қарорларини ижро этиш, алимент ва қарз ундириш, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам ва ҳомийлик, уй-жой, бандлик, йўл инфратузилмаси, даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, ер муносабатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари фаолияти, меҳнатга ҳақ тўлаш, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик сув таъминоти масалалари кўтарилган.
Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида идоралар ва секторлар ҳамда тумандаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар ҳам яхши самара бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонаси билан келишилган режа жадвалга асосан сектор раҳбарлари томонидан, ҳудудларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг иштироки таъминланган ҳолда жорий йилнинг олти ойи давомида туманда 112 маротаба оммавий қабуллар ўтказилган. Қабуллар давомида 1804 нафар фуқародан 282 мурожаат келиб тушган ва 228 таси (81 фоизи) ижобий ҳал этилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |