Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Бўкада обод манзиллар кўпаймоқда

Тошкент вилоятида “Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон” тамойили асосида шаҳар ва қишлоқларда замонавий шарт-шароит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бўка туманининг “Эзгулик” маҳалласи ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу манзилда бўлган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллада тўпланиб қолган масалаларни атрофлича ўрганди. Бунинг учун маҳалла марказида махсус штаб ташкил этилиб, ишчилар учун барча шароит яратилган.  

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича доимий қабулхона ташкил этилган. Мазкур маҳалланинг умумий майдони 793 гектар бўлиб, 2 минг 323 нафар аҳоли яшайди. Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, банк хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини оширишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги, айниқса, “Ягона ижтимоий реестр” ҳамда дафтардаги фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида, хонадонма-хонадон хатлов жараёнлари ўтказилган. Ишсизлар сони 42 нафарни, кам таъминланган оилалар сони 13 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг муаммоларини қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.  

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Бўка тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-оилавий шифокорлик пунктида малакали шифокорлар иштирокида “Эзгулик” МФЙ аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ЭКГ, УТТ, лаборатория текширувлари ҳамда тор соҳа мутахассислари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, касаллик аниқланганларга даво муолажалари тавсия этилди. Бундан ташқари, шифокорлар томонидан фуқароларга берилган тиббий хулосалар асосида касаллик ташхисига қараб даволаниш муассасаларига йўлланмалар ва имконияти чекланган беморларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.  

Ишчи гуруҳ томонидан хонадонлар ва маҳалла ҳудудида жойлашган ижтимоий объектларнинг ҳолатлари кўздан кечирилганда дорихона, умумий овқатланиш, савдо дўконлари, мактаб, боғча ва новвойхона, сартарошхона каби объектларни ободонлаштириш борасидаги ишларга эътибор қаратилмоқда. Бунда куз-қиш мавсумига алоҳида урғу берилади. Мазкур маҳаллада ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш, ушбу соҳада кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирлар уюштирилади.  

01.08.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы