Жанубдаги вилоятнинг Бандихон тумани Лимонзор маҳалласида ҳам "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари жорий этилиб, ҳудуд инфратузилмаси тубдан яхшиланади. Аҳоли бандлиги таъминланиб, оғир ҳудуд тоифасидан чиқарилади.
Бундай улуғвор ишни амалга ошириш учун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова маҳаллада бўлиб, келгусидаги вазифалар ҳамда уларни ҳал этишдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Ҳудудда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш учун мутасаддилар уйма-уй юриб, мавжуд муаммоларни ўрганган, аҳоли мурожаатларини тинглаб, бу ернинг инфратузилмасини ривожлантиришни аниқлаб олган эди.
Маҳалладаги 549 хонадонда 3 минг 296 киши яшайди. Уларнинг бир нафари “Темир дафтар”да, 66 нафари “Аёллар дафтари”да 37 нафари “Ёшлар дафтари”да рўйхатда туради. Юзга яқин вақтинча ишсиз аҳоли бор.
Уйма-уй юриб, ўрганиш чоғида ичимлик суви қувурларини янгидан тортиш, болалар спорт ўйингоҳлари барпо этиш, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш, электр энергияси тармоғини янгилаш, маҳалла идораси учун янги бино қуриш, хонадонларни маиший газ баллон билан ўз вақтида таъминлаш ва қўшимча газ баллон бериш, йўлларни таъмирлаш, ишсиз аҳолининг бандлик масаласини ҳал этиш каби муаммоларни ечиш таклифлари илгари сурилган.
Маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳудудда замонавий инфратузилма барпо этиш ва одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш учун эндиликда ёшлар касб-ҳунарга ўқитилади. Имтиёзли кредит бериш орқали ўзини ўзи банд қилади. Маҳаллада лойиҳа қиймати бир миллиард 800 миллион сўмлик 2 та қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаси ишга туширилиб, ўнта янги иш ўрни яратилади. Иссиқхоначиликни янада ривожлантириш орқали 200 дан ортиқ хонадонда кооперация усулида аҳоли бандлиги таъминланади. Маҳалла туман марказидан узоқда жойлашгани учун хизматлар кўрсатиш соҳасини йўлга қўйиш истагини билдирган тадбикорларга имтиёзли кредит ажратилади. Маҳалла идораси тиббиёт маскани янги қиёфада бўй кўрсатади. Замонавий мактабгача таълим муассасаси қад ростлайди. 11 километрдан ортиқ ички йўллга тош ётқизиб, 200 га яқин эскирган симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилиб, янги электр узатиш тармоқлари тортилади. Хонадонларни маиший газ баллон билан таъминлаш, ичимлик ва оқова суви муаммоси ҳал этилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар уй-жойлари тубдан таъмирланади. Ҳудудларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш юмушлари бажарилади.
Йиғилишда белгилаб олинган ишларни тез, сифатли бажариш учун барча имкониятларни яратиш, зарур техника ва материаллар билан таъминлаш, ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида етказиб бериш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |