Фарғона вилоятида қурилиш-бунёдкорлик ишлари қизғин паллага кирган. Кўкка бўй чўзаётган муҳташам турар жой бинолари, яшилликка бурканган боғлар, замонавий савдо ва дам олиш масканлари шаҳар ҳамда қишлоқлар кўркига кўрк қўшмоқда. Бундай обод манзиллар одамларнинг дунёқараши, яшаш тарзини ўзгартирмоқда.
Фарғона – Водил катта автомобиль йўли бўйлаб ястаниб ётган Миндонобод адирликлари асрлар давомида кўпнинг эътиборидан четда қолди. Ерларни ўзлаштириш, уй-жойлар қуриш, сув, йўл, электр, табиий газ сингари инфратузилма тармоқлари тортиш ушалмас орзу сифатида қаралган. Эндиликда бундай ишончсизлик ўрнини яратувчанлик, бунёдкорлик, ижодкорлик амаллари эгаллади.
Фарғона туманидаги осмон қадар юксалиб бораётган “Янги Ўзбекистон” массиви одамлар ҳаёт тарзида янги имконият эшикларини очди. Яхши умидлар, эзгу мақсад йўлида бу ерни Ватан тутганлар дашт ерларни ўзлаштириб, обод масканга айлантириш йўлида баракали меҳнат қилмоқда. Умумий майдони 20 гектардан ортиқ бўлган янги массивда бунёдкорлик ишлари авжида. Бу ерда 1 минг 428 хонадонга эга бўлган 33 та кўп қаватли энергия тежамкор уй-жойлар қурилмоқда. Бугунга қадар 990 ўринли мактаб, 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 50 қатновга эга бўлган оилавий поликлиника қуриб битказилди.
– “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши учун айнан Миндонобод ҳудуди танлаб олингани бежиз эмас, – дейди Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси Маъмуржон Юсупов. – Денгиз сатҳидан 540 метр баландликда жойлашган ҳудуд мусаффо об-ҳавоси билан ажралиб туради. Ёз иссиғида ҳам майин шаббода эпкинидан баҳра олиб, дилингиз яйрайди. Ҳудудда 5, 7, 9 қаватли кўркам уй-жойлар қад ростламоқда. Шу кунга қадар 5 та беш қаватли ва 1 та етти қаватли уй-жой қуриб битказилди. Қурилаётган уй-жойларнинг мустаҳкам ва сифатли бўлиши назоратда. Бунда ер қатламини ковлаш, пойдевор қуриш, ғишт териш, иссиқ ва совуқдан ҳимоя воситалари, энерготежамкор жиҳозлар ўрнатиш, зилзилабардошлик билан боғлиқ жараёнлар эътиборга олинган.
Қурилиш, ободонлаштириш ишлари бир дам бўлса-да тўхтагани йўқ.
– Бу ерда 5 қаватли, бир йўлакдан иборат 20 хонадонли кўп қаватли уй қуряпмиз, – дейди “Иморат қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аҳаджон Якубов. – Янги уйларни мустаҳкам, сифатли ва арзон қилиб қуришга эътибор қаратяпмиз. Йигирмадан ортиқ малакали қурувчилар жалб этилган. Айни кунда пардозлаш ишлари олиб бориляпти.
Уй-жой олиш истагида бўлган фуқаролар қурилиш жараёнлари билан бевосита танишиш, таклиф бериш, танлаш имкониятига эга. Ўзига хос меъморий қиёфага эга шаҳар лойиҳаси ҳудудга улуғворлик касб этмоқда. Умумий майдони 4 гектар бўлган “Янги Ўзбекистон” боғига минг тупдан ортиқ турфа манзарали дарахтлар экилди. Боғ ҳудудида сайилгоҳ, дам олиш маскани, кўнгилочар ўйингоҳлар, умумий овқатланиш шохобчалари қурилади.
– Осмон қадар бўйлашиб қурилаётган, янги шаҳарга кўчиб келиб, ватан тутдик, – дейди Муслим Тўланов. – Уй-жойлар оламан деган ҳар бир оилага, мақбул нархларда, узоқ муддатли кредит, субсидия асосида берилаётгани айни муддао. Ҳамма қулайликлар мужассам, жуда кўркам, чиройли. Бундан ташқари, яшаш ҳудудимизга туташ мактаб, боғча, тиббий хизмат, савдо сингари кундалик ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган тармоқлар қурилиб ишга туширилгани оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилмоқда.
Туман ҳокимлиги биносида уй-жой “Ипотека маркази” ташкил этилди. Бу ерда банк кредити, субсидия ажратиш, имтиёзлар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари қамраб олинган. Уй олувчи фуқаролик паспорти билан марказга келиб, янги уй соҳиби бўлиб қайтиш имконияти бор.
– Кейинги беш йилда туманимизда 67 та кўп қаватли ва 230 та намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қурилди, – дейди Фарғона туман уй-жой бўлими бош мутахассиси Одилбек Номонжонов. – Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ташаббуси имконият кўламларини янада кенгайтирди. Авваллари чекка ҳудудларда 5-7-9 қаватли замонавий уй-жойлар қуриш ушалмас орзу эди. Эндиликда бундай осмонўпар уйлар қурилиши кундан кунга ривожланиб бораётгани нафақат ҳудуд, балки атроф қишлоқлар, одамлар турмуш тарзида ўзига хос ўзгариш, фаровонлик олиб кираётгани билан аҳамиятли. Бунёдкорлик, яратувчанлик халқимизга хос қадриятлардан. “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши эса ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тимсолини яратмоқда. Бир бирини такрорламаган, шарқона нафислик, замонавий меъморчилик анъаналари билан уйғун тарзи юксалиб бораётган қадди баланд янги мегаполис шаҳарлар кўҳна масканларга улуғворлик касб этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |