Охирги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларида аҳолини қийнаб келаётган ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича бир қанча муаммолар мавжуд эди.
–Фаолиятимизга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига кейинги 5 йилда 247 минг 742 мурожаат, шундан оғир турмуш шароитидаги оилалардан уй-жой масаласида 10 минг 808 та, йўл инфратузилмаси бўйича 5 минг 657 та, электр энергияси бўйича 6 минг 380 та, ичимлик суви масаласида 5 минг 699 та мурожаат келиб тушган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири Салауатдин Худайбергенов. – Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳукуматимизнинг бир қатор фармон ҳамда қарорлари қабул қилиниб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Оролбўйидаги барча овул ва қишлоқлардаги аҳоли тураржойлари ҳамда ички йўллар ҳолати бўйича ўтказилган хатловда оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бириктирилди. Бугунги кунда ушбу қарор ижроси юзасидан ишлар бошланиб, муҳтожларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва қайта қуриб бериш ишлари олиб борилмоқда.
Масалан, Кегейли тумани “Ишон қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Аҳмед Абдуллаев мурожаатида уйининг том қисмини ёпиб бериш сўралган. У Афғон уруши қатнашчиси, 2-гуруҳ ногирони. Нафақа пули кам. Мазкур қарор асосида фуқаро уй-жойининг том қисми ёпиб берилиб, мурожаати ижобий ҳал этилди. Қораўзак тумани “Қораўзак” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Қуанишбай Аймуратов 6-7 ёшида етим қолгани, ота-онасидан қолган уй таъмирталаблигини билдириб, мурожаат этган. Бу масала ҳам назоратга олиниб, ижобий ҳал қилинди.
Мўйноқ тумани “Мўйноқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Усенова оиласи билан яшаб келаётган уй-жойи таъмирталаб аҳволдалиги сабабли амалий ёрдам сўраб, Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхонасига, шунингдек, ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларда мурожаат қилиб келган. Қарор ижроси юзасидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан фуқаронинг томсиз турар жойи, шунингдек, ночор, оғир ҳолатдаги хонадонларни таъмирлаш, авария ҳолатидагиларини янгидан қуриш бўйича ишлаб чиқилган рўйхатга фуқаро М.Усенованинг уй-жойи янгидан қуриб бериш учун киритилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Нукус шаҳри “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган А.Бекмуратовнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.
Аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири фуқаролар томонидан яшаб турган уй-жойга ҳужжат олиш масаласи. Президентимизнинг шу йилги Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг аҳоли томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 июлда “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Президентимизнинг ушбу фармони асосида 43 минг 432 та ҳужжати йўқ уйнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб бериладиган бўлди.
Тизимли муаммоларнинг яна бири ички йўллар, ичимлик суви ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масалалари ҳисобланади. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида кейинги йилларда бир нечта Президент ва ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Жумладан, республика ҳудудини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарорлар асосида бугунги кунда ҳудудларда ички йўл, ичимлик суви, электр энергияси бўйича йиллар давомида йиғилиб қолган тизимли муаммолар бартараф этилмоқда. Масалан, Мўйноқ тумани “Талли ўзак” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Клара Казкенова кўчасига транспорт кириб чиқиши учун ички йўллар тартибга келтирилиши сўралган. Унинг мурожаати бўйича туман ҳокимлиги томонидан ички йўллар тартибга келтирилган, лекин тўлиқ якунига етказилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарорига мувофиқ, фуқаро томонидан мурожаатда кўрсатилган Бўзатов кўчасининг 220 метрлик ички йўлига қум-шағал аралашмаси ётқизилди.
Чимбой тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли Жақсилиқ кўчасида яшовчи фуқаро Байрамбай Менглибаев ичимлик суви муаммосини билдириб, ичимлик суви тармоғини тортиб ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаб беришни сўраган мурожаати Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди. 2-сектор раҳбари билан биргаликда мурожаат тўлиқ ўрганилиб, 70 дан зиёд хонадонга ичимлик суви тармоғи тортилди ва ҳозирги кунда тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Тахтакўпир тумани 4-сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни ўтказилган сайёр қабулда “Дауитсай” маҳалла фуқаролар йиғини Жийдали кўчасида яшовчи фуқаро Азат Ғайбуллаевнинг мурожаати тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганилиб, 1,4 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиб берилди.
Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига ўтган 2022 йилнинг шу даври оралиғида 58 минг 264 та мурожаат бўлган бўлса, шу йилнинг ўтган даврида мурожаатлар сони 53 минг 694 ни ташкил этиб, уларнинг сони 4 570 га камайишига эришилган. Айниқса, бугунги кунга келиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Нукус шаҳрида ва туманлардаги маҳаллаларда олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари натижасида ички йўллар масаласида мурожаатлар кескин камайган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |