Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хонадони, кўча ва маҳалласи обод юртга тўю томоша ярашади

Маҳалла тўйларини ўтказишга ундаган ташаббус

Сурхондарёда янги уй қурган ёки янгисига кўчиб ўтган оила қавму-қариндошларини, яқинларини таклиф этиб, элга дастурхон ёзади, ош беради. Бу удумни уй тўйи, дейишади. Ўтган йилдан “Обод хонадон­ –обод кўча –­обод маҳалла” мезонлари асосида қиёфаси тубдан ўзгараётган ҳудудларда худди шунга ўхшаш маҳалла тўйларини ўтказиш, қувончини узоқ-яқиндан чақирилган меҳмонлар билан баҳам кўриш анъанага айланди.

Янги мезон жорий этилгунча уй қурган киши ҳаётидаги бу ўзгаришдан нари борса қавму қариндошлари, яқинлари билан ўзи суюнган бўлса, эндиликда ҳудудда юз берган улкан янгиланишлар бутун маҳалла аҳлига байрам руҳини улашмоқда. Кенг, равон йўллар, ижтимоий соҳа иншоотлари қурилгани-ю, мавжудлари тубдан таъмирланганидан, тоза ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти яхшилангани-ю, барча хонадонлар, маҳалла бутун бўй-басти билан обод бўлганидан фахр ҳиссини туймоқда. Ўз маҳаллалари мисолида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар қамрови жуда кенг, “инсон қадри”, деган улуғ ғоя ўзлари ўйлаганидан ҳам анча залворли эканини чуқур ҳис этмоқда. 

Олтинсой туманида Тўхтамиш, деган маҳалла бор. Ҳисор тоғ тизмасининг Чўлибайир тоғларидан бошланадиган Вахшиворсой дарасининг икки тарафида жойлашган. Болалигим тоғ тарафда ўтгани учун бу қишлоқни яхши биламан. Боғдорчилик-узумчилик, чорвачилик билан шуғулланадиган маҳалла одамлари яқин йилларгача ёзда чанг, қишда лойдан азият чекиб яшади. Ҳозир ҳам тош ётқизилмаган, асфальт қилинмаган ички кўчалари йўқ эмас. Яхши яшашнинг минг бир йўлини излаган тўхтамишликлар иссиқхонада лимон етиштиришнинг, эртаги помидор, бодринг ва бошқа зироатлар парваришлашнинг ҳадисини олди. Тоғ тарафларда иссиқхонада маҳсулот етиштиришнинг меҳнати енгил бўлмаса-да, бу соҳа кўпчиликнинг турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Кимдир даромадидан элга тўй бераётир. Бошқаси янги уй қурмоқда, уй-жойини таъмирламоқда. Яна биров лимончиликдан олинган даромад эвазига енгил машина харид қилаяпти.

Ўтган йил кузида шу қишлоқдаги танишларимдан бири тўйга таклиф этди. Бордик. Якшанба. Тўкин дастурхон атрофида қишлоқ оқсоқоллари билан анча суҳбатлашдик. Гурунгимиз айланиб, қишлоқдаги бугунги шароит ва одамларнинг ҳаёт тарзига тақалди. 

­–Биласиз, Тўхтамиш ҳам шу тоғ тарафдаги кичкина маҳалла эмас,­–деди оқсоқоллардан бири гапни салмоқлаб.­ –Қишлоғимиздан хўжаликка, туманга раҳбарлар чиқди. Қувондик. Чунки, фалон қишлоқдан писмидончининг ўғли ҳоким бўлиб, гузарига сув ўтказибди, ички кўчаларини асфальт қилибди, қишлоқнинг свети яхшиланибди, маҳалла идораси, боғча қурдирибди, каби гап-сўзларни кўп эшитганмиз-да! Бироқ маҳалла обод бўлмади, турмушимиз ўзгармади. Йилдан-йилга об-ҳаво инжиқлашиб, узум ва бошқа мевалар ҳосилдорлиги тушди. Энди сув ҳам тақчил бўлаётир. Ҳалиям иссиқхоналар бор экан, рўзғорларга лимон ва бошқа эртачи маҳсулотлар ора кириб турибди. Лекин иссиқхонани ҳам ҳамма қуролмаяпти. Тўрт-беш сўм ортиқча пул топган киши барпо этмоқда. Ана, қўшни қишлоқ одамлари “Опенбюджет” билан ички кўчаларини асфальтлаб олибди. Биз ҳам шу усулни кўриб, ҳаракат қилмасак, қишлоғимизнинг ички йўли яхши бўлмаса керак...

Тегирмон навбати билан

Тоғли қишлоқ кексаларининг дарду ташвишларини эшитиб, беихтиёр хаёлга чўмаман. Уларни умидбахш гап билан бўлса-да, Тўхтамиш ҳам обод, фаровон бўлишига ишонтиргим келади. 

Бугун кечаги замон эмас. Дунё ўзгариб бормоқда. Ҳаёт шиддат билан ривожланиб, бугунги янгилик эртага ўз қийматини йўқотаётир. Олис, чекка қишлоқларда яшовчилар ҳам ижтимоий тармоқлар орқали барча ўзгаришлардан бир зумда хабар топмоқда. Йилдан-йилга обод бўлиб бораётган қишлоқларга ҳаваси ортаяпти. Янгиланишларга юз тутаётган Ватанимизга мос яшашни орзу қилмоқда. 

­–Болалигимизда “тегирмон навбати билан”, деган гап бўлар эди,­ дейман даврадагиларга.­ Ҳа, энди раҳбарларнинг ҳам тутуми ҳар хил бўлар экан. Бундан гина қилмаслик керак. Биров раҳбар бўлиб, ўз қишлоғини ободонлаштиришни, яна бошқа бири бошқа ҳудудларга қулай шароит яратиб, одамлар дуосини олишни ният қилган бўлиши мумкин-да! Аслида катта раҳбар дегани фақат ўзи туғилган маҳаллани эмас, барча жойни бирдек ривожлантиришга масъул бўлади. Ҳаёт шу билан қизиқ! Кўрасизлар, яқин йилларда қишлоқларингиз сизлар орзу қилгандан ҳам зўр маҳаллага айланади. Давлатимиз эътибордан андак четта қолаётган қишлоқларни обод қилишга бел боғлаган. Ана, Хайрандарани бориб кўрингизлар, қисқа вақтда қандай ўзгаришлар юз берди. Обшир маҳалласига борингизлар. У ерда ҳашар йўли билан амалга оширилаётган ишларга ишонгингиз келмайди, ахир... 

Мезбонларга тумандаги Хайрандара, Обшир маҳаллаларини бежиз айтмадим. Маҳаллага олис бўлгани учун ўша пайтларда Узун туманидаги Янги йўл, Музработ туманидаги Юртим Жамоли, Бойсун туманидаги тоғли Дуоба, Бандихон туманидаги Лолазор маҳаллаларида бошланган йирик ободонлаштириш–қурилиш ишларини мисол келтирмадим. Гапни қисқароқ қилиб қўйдим. 

Ўтган йили вилоятдаги олтита ҳудудда “Обод хонадон–­обод кўча –обод маҳалла” мезонлари асосида йирик ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Уларда янги инфратузилма иншоотлари барпо этилиб, мавжудлари тубдан реконструкция қилинди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонлари, кўча деворлари таъмирланди, оқланди. Кенг, равон йўллар барпо этилди. Ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти яхшиланди. Хуллас, маҳалла аҳлининг ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун етарли шароит яратилди. “Йўл харитаси” да белгиланган ишлар якунлангач, тўкин дастурхон ёзилиб, элу халққа тўй берилди. Ош тарқатилиб, турли мусобақалар ўтказилди. Санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастурлари намойиш этилди. 

Тушунаман. Ҳозирги кекса авлод вакиллари болаликда қийинчилик билан улғайган. Очарчилик йилларини бошдан ўтказган. Борига шукр, йўғига қаноат қилиб, яшашга кўниккан. Бугун кўпроқ ўзларини эмас, фарзандлари, неваралари ва келгуси авлодлар фаровонлиги учун ғам емоқда. Эҳтимол, қишлоқдаги ҳозирги шароитга қариялардан кўра, кўпроқ юрт кезиб келаётган ёшлар кўниколмаётгандир, қаноат қилмаётгандир... 

Шукр, қаноатда ҳам кўп гап бор

Тўхтамишдаги 724 оилада 2 минг 920 дан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг 186 нафари турли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилмоқда. 150 нафари тадбиркорлик билан шуғулланаётир. Еттита фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Аҳолига 96,8 гектар майдон томорқа сифатида ажратиб берилган. 351 оила томорқасининг 15 гектар ерида иссиқхона барпо этган. 510 хонадонда 945 бош қорамол, 1 минг 220 бош майда мол парваришланмоқда. Паррандачилик билан шуғулланаётган 362 хонадон 3 минг 650 дан ортиқ парранда боқмоқда. Битта хонадонда 80 оила асалари бор. Битта маҳалла гузари, 8 та савдо дўкони аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 

Ўтган йилнинг кеч кузи эди. “Обод хонадон –­обод кўча –­обод маҳалла” мезонлари асосида янгиланган Бойсун туманидаги Дуоба маҳалласи аҳлининг қувончларига шерик бўлиш учун йўлга чиқдик. Йўл-йўлакай гап қишлоқларни ободонлаштириш, одамларга қулай шароитлар яратиш масаласига бориб тақалганида Тўхтамишдаги тўйни эслаб, ҳамроҳларимга бу маҳалла инфратузилмаси ва оқсоқоллар фикрлари ҳақида гурунг бердим. 

­–Сиз айтаётган ҳудудларнинг шароити ва турмуш тарзини яхши биламан,­ деди Президентимизнинг Сурхондарёдаги Халқ қабулхонаси мудири, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдулҳаким Эшмуратов.­ –Ўша тарафдан вилоят Кенгашига номзодим қўйилганида ҳар бир қишлоқда бўлиб, ўрганганман. Катта Вахшиворда қандай масалалар бор. Тўхтамиш, Чинор, Бодҳаво, Зардақулнинг муаммолари нималардан иборат... Бу маҳаллаларда деҳқончилик учун сув тақчил бўлаётганидан ҳам хабарим бор. Тўхтамиш оғир тоифадаги ҳудудлар рўйхатига киритилган. Тўғри айтибсиз, ҳали оқсоқоллар орзу қилганидан ҳам обод маҳаллага айланади...

...Йил бошида Абдуҳаким Эшмуратов билан яна учрашиб қолдик. Ватанимизга тинчлик, фаровонлик, бир-биримизга Янги йилнинг файзли, барокатли келишини тиладик. 

­–Бир янгиликни айтайми, сизга,­ –деди А.Эшмуратов.­–Бу йил Қизириқ туманидаги Боғистон, Шўрчи туманидаги Бахштепа-1, Музработ туманидаги Яккатол, Олтинсой туманидаги Тўхтамиш маҳаллаларини “Обод хонадон–­ обод кўча­ –обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириб, қиёфасини тубдан ўзгартирамиз. Қиш об-ҳавоси илиқ келаяпти. Вақтни бой бермай, яқин кунларда ишни бошлаймиз. Бу маҳалла йўли ҳазрати Сўфи Оллаёр, Мавлоно Зоҳид зиёратгоҳларига олиб боради. Ана шу йўл ҳам зиёратчиларнинг баҳри-дилини очадиган қиёфага келади. Бу маҳаллалар одамлари борига шукр қилиб яшаб келаётган эди. Шукр, қаноатда ҳам кўп гап бор...

Янги мезон асосида қиёфаси тубдан янгиланишни бошлаган маҳаллаларда бундай улуғвор ишни амалга ошириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Маблағлари аниқ ҳисоб-китоб қилинган. Корхоналар ишчилари бажаридиган вазифалар, ҳашарчилар қиладиган ишлар белгилаб олинган. Шунга кўра, биргина Тўхтамишда маҳалла ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобил йўлининг 4,5 кимлометр, маҳалла ҳудудидаги ички автомобил йўлининг 2,5 километр қисмига асфальт ётқизилади. Таъмирталаб олти километр ички хўжалик йўли тошланади. Битта янги трансформатор ўрнатилиб, олтитаси таъмирланади. 101 дона янги темир бетон устун ўрнатилади ва тўрт километр электр тармоғи тортилади. 35 та қуёш панелли тунги ёритиш чироғи одамларнинг тунда кенг, равон кўчаларда ҳаракатланиши учун қулай шароит яратади. Аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун иккита сув иншооти, битта сув станцияси қурилади. 15 километр янги қувур тортилиб, олти километр мавжуд сув тармоғи таъмирланади. Оқова сув ариқларининг ирригация тизими тубдан яхшиланади. 

Тўхтамишнинг “йўл харитаси”да маҳалла фуқаролар йиғини биносини жорий таъмирлаш, ҳудудда янги мактаб қуриш, мавжуд қаровсиз иншоотни замонавий мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пункти биносига мослаштириш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб бериш каби йирик ишлар режалаштирилган. Йўл бўйларига кўчат ўтқазиб, ободонлаштириш, маҳалла ҳудудининг кириш қисмига стелло қуриш белгилаб олинган.

Қиш об-ҳавосининг мўътадил келаётганидан фойдаланган қурувчилар, йўлсозлар, ҳашарчилар ҳудудда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини аллақачон бошлаб олган. Маҳалланинг кириш қисмига стелло ўрнатилиб, уй-жойларни таъмирлаш, йўлларни реконструкция қилиб, атрофига манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш, қабристонни ободонлаштириб, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш сингари ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ҳашар йўли билан амалга оширилаётган юмушларда тўхтамишликлар ҳам фаол иштирок этмоқда. 

“Гулдек умримиз бир қўшчига минг бошчи бўлган замонда ўтибди”

Ҳашарга маслаҳатгуй бўлаётган оқсоқоллар эндиликда маҳалласидан, қишлоғидан мансаб пиллапоясига ўтирган инсонлардан гина қилмаса ҳам бўладиган давр келганини ҳис этмоқда. Бу гапни айтаётганимнинг маъниси­ мезон жорий этилган маҳаллаларда нафақат, катта ҳажмдаги ободонлаштириш, қурилиш ишлари кўзга ташланмоқда, балки давлатчилигимизнинг, халқимизнинг меҳр-мурувватга йўғрилган олижаноб фазилатлари, аҳиллиги ва инсонпарварлиги кенг намоён бўлаётир. Туманнинг турли ҳудудларидан келган бунёдкор-у, ҳашарчиларнинг белни маҳкам боғлаб, шижоат билан меҳнат қилаётгани, эҳтиёжманд оилаларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилиб, турли совға-саломлар улашилаётгани, ёшу кекса чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлиги тикланаётгани, маҳалла аҳли ва ҳашарчилар учун қизиқарли концерт дастурлари намойиш этилаётгани бунга яққол далилдир.

­–Кўп йиллар маҳаллага раис бўлдим. Ҳудуддан туман Кенгаши депутати этиб сайландим, –дейди тўхтамишлик Абдувосит Қодиров.­–Ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий иншоотлар барпо этиш, мавжудларини таъмирлаш каби масалаларда маҳаллий ҳокимликка мурожаат этавериб, чарчаганман. Ҳар гал сабр қилингизлар, маблағ бўлса бажарамиз, дастурга киритамиз, деган сўзлар билан қўлтиғимни пуч ёнғоққа тўлдириб юборишган. Мана, инсон қадрини ҳис этиб, элнинг бошини қовуштирса, кўпнинг олдида бу ишлар ҳеч гап эмас экан. Э-э, шу баҳонада ҳар бир киши тиббий кўрикдан ҳам ўтиб, соғлиги ҳақида етарли маълумотларга эга бўлди. Касаллик аниқланганларини бепул даволаш чоралари кўрилмоқда. Қаранг, халқига қандай меҳрибон давлатда яшаяпмиз... 

Мабода йўлингиз тушиб, бугун Тўхтамишга келсангиз чорак асрдан ортиқ йилда бажарилмаган ишлар қисқа кунларда рўёбга чиқарилаётганига гувоҳ бўласиз. Агар авваллари ҳам бу тарафларга келган бўлсангиз, маҳаллада меҳнат қилаётган қурувчилар, ҳашарчилар ва қудратли техникалар ёрдамида маҳалла аҳлининг орзу-умидлари рўёбга чиқаётганидан ҳайратда қоласиз. Вахшиворсой этакларидаги Хўжасоат қишлоғи тугаб, қия йўл тепаликдаги Тўхтамишга ўрлаган ҳудудда ўрнатилган салобатли стелло ва теварак-атрофга экилган манзарали дарахт кўчатларидан сиз ҳам фаҳр ҳиссини туясиз. 

­–Афсус, гулдек умримиз бир қўшчига минг бошчи бўлган замонда ўтибди,­–дейди ўтган йили тўйда суҳбатлашган оқсоқолларимиздан бири.–Аслида ҳозиргидек минг ишчига бир бошчи бўлса, ривожланиш, тараққиёт юз беради. Қисқа кунларда, тағинам қиш фаслида маҳалламизда шундай йирик қурилиш, ободонлаштириш ишлари бўлишини ҳаёлимизга келтиролмас эдик. Қаранг, эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларини ҳам таъмирлашга киришдилар. Бу ерларга бунча ҳашарчи, бунча техникани келтириб, ишлатишнинг ўзи бўлмайди, ахир! Қани эди, белимизда қувватимиз бўлса-ю, биз ҳам ёшларга қўшилиб, завқ билан ишласак. Буларнинг барчаси мамлакатимиздаги тинчлик, тўкинлик ва аҳиллик мевасидир...

Бугун вилоятда “Обод хонадон –­обод кўча –­обод маҳалла” мезонлари жорий этилган ҳудудларнинг барчасида одамлар ҳаёлига келтирмаган ўзгариш ва янгиланишлар юз бермоқда. Катта меҳнат ва салмоқли маблағ эвазига амалга оширилаётган бу ишлар ўша маҳаллаларда яшовчи ўн беш мингга яқин аҳолининг ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлайди. Иш шу йўсинда, шу шиддатда давом этса, тўртта маҳаллада ҳам Наврўз қўшалоқ байрам сифатида нишонланиб, янгиланган маҳалла тўйлари ўтказилади.

Яқинда яна бир хушхабар тарқалди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу ишлар билан чекланиб қолмай, кеч баҳоргача воҳадаги 80 га яқин маҳаллани ободонлаштириб, янги қиёфада бўй кўрсаттириш ғоясини илгари сурди. Шу кунларда танлаб олинган бу маҳаллаларда ҳам ҳар бир ҳудуднинг “йўл харитаси” асосида ободонлаштири –-бунёдкорлик ишлари юқори кайфиятда бошлаб юборилган. Жойларда амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар инсон қадрини улуғлаб, халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ёрқин ифодасидир. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

07.02.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы