Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бундай қабулнинг навбатдагиси Ўрта Чирчиқ туманида бўлди. Аҳоли ва тадбиркорлардан тушган мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганилди. Хусусан, 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганларини тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи Ориф Бозоров фуқароларга мажбурий ижро тизими билан боғлиқ масалалар, амалдаги қонунчилик ҳақида маълумот берди. Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисми суд қарорлари ижросини таъминлаш, алимент қарздорлигини ундириш бўйичадир.
Қабулда алимент ундириб беришни сўраб келган 5 нафар мурожаатчининг важлари тингланиб, қарздор томон чақиртирилиб улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Якунда бу оилалар яраштирилди.
Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан янада аҳамиятлидир.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |