Наврўз фалсафаси инсон қалбидаги ободлик маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини тарбиялайди. Янгилик ва яхшиликка интилиб яшашга ундайди.
Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Президент Халқ қабулхонаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди: Қарши шаҳридаги 7 гектар бўш майдонда «Халқ қабулхонаси боғи»ни ташкил этишга киришилди.
Бунинг учун чинор, эман, арғувон (багрянник), қарағай, ҳинд сирени, павлония, акация каби 12 турдаги 2,5 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.
Куни кеча – «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари кунлари вилоят масъуллари, нуронийлар, ёшлар иштирокида Қарши шаҳридаги янги Халқ қабулхонаси боғига ҳам яхши ниятлар билан илк кўчатлар қадалди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бу бунёдкорлик ҳаракатига ўнлаб мутахассислар, юзлаб ишчилар, ҳашарчилар ўз ҳиссасини қўшди.
Кўпнинг кучи бирлашиб, қисқа вақтда 5 гектар ерга 2,5 минг дарахт кўчатлари экилди, ҳудуддаги мавжуд суғориш тизими ҳам янгиланяпти.
«Халқ қабулхонаси боғи»ни барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |