Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан ҳар ойда бир маротаба маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, унинг натижаларини Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.
–Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил этиб чиқилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Умар Сабуров.–Уларга белгилаб берилган асосий вазифа ва фаолият йўналишлари таҳлилига кўра, аҳоли муаммолари уйма-уй ўрганиб чиқилган. Аммо шу кунгача маълумотларнинг электрон платформага киритилиши, субсидия ва кредит ажратилиши учун тавсиялар берилиши мониторинг қилинганида, айрим камчиликлар ҳам аниқланди.
2024 йил январь-февраль ойлари давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 84 нафар фуқарога 1 миллиард 297 миллион сўм кредит ажратиш бўйича тавсия берилган.
Туман бўйича эҳтиёжманд оила вакилларига ҳамда аҳолига бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия ажратиш, қишлоқ хўжалик ерларини ижарага бериш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оиласига даромад киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.Шу билан бирга, ўрганиш даврида1-сектор ҳудудидаги “Пахтачи”, 4-сектор ҳудудидаги “Уллубоғ” овул, 2-сектор ҳудудидаги “Базирган” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 нафар, “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси томонидан 2 нафар шахснинг касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ишлари амалга оширилган бўлса, қолган ҳоким ёрдамчилари томонидан ушбу йўналишда ишлар амалга оширилмаган.
Жорий йилнинг ўтган икки ойи мобайнида 964 нафар шахснинг бандлиги таъминланган. Шундан 1-сектор ҳудудидаги “Кўна Тўрткўл” овул, “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 нафардан фуқаронинг бандлиги таъминланган, холос.2-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” ва “Яхтилиқ”, 3-сектор ҳудудидаги “Тозабўзёп” ҳамда 4-сектор ҳудудидаги “Тўрткўл” ва “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида умуман фуқароларнинг бандлиги таъминланмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига жорий йил январь-февраль ойларида 947 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 453 таси ижобий ҳал этилди. Ушбу даврда аҳолидан энг кўп мурожаатлар уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа, бандлик ва соғлиқни сақлаш масалаларида келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-бандига ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида асосланиб, мазкур ахборотда кўрсатилган ҳолатларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида секторлар, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари иш фаолиятини жадаллаштиришга, натижадорликка эришишга ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга қаратилган зарур чоралар белгилаш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш лозимлиги билдирилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |