Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 65 нафар фуқаро иштирок этди. Қабул қилинган фуқароларнинг 43 таси жиноят, 15 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий, 4 таси маъмурий ишлар бўйича судларга мурожаат қилди.
Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, алоҳида назоратга олинди. Мурожаатларнинг 50 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 15 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Бир нафар фуқаронинг суд ҳукми бўйича ижрони тўхталиб туриш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилди.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 34 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, 5 нафар фуқарога нисбатан тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди, 17 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоларини енгил тартибли, яъни манзил колонияда ўташ белгиланди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса 2 нафар фуқаронинг юридик фактни белгилашга оид, 3 нафар фуқаронинг қарздорликни ундириш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилди.
Шунингдек, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан ҳам фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, иқтисодий судлар томонидан 5 та иш юзасидан даъвогарлар фойдасига 101,3 миллион сўм ундирилган бўлса, маъмурий судлар томонидан 6 та иш кўриб чиқилиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |