Маҳалла ва хонадонларда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.
Хусусан, «оғир ҳудуд» рўйхатида турган Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани маҳаллаларида ўтказилган суҳбатлар давомида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик ғоялари мужассам эканлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишлари муқаддас динимиз ва унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этиши файзли байрамда ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилаётганлигига эътибор қаратилди. Ана шундай эзгу ниятларда Бекобод тумани «Зиёли» МФЙда уйма-уй юрилиб, эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди, керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида Президентимиз совғаси сифатида эҳтиёжманд оилаларга қорамол, ўз тадбиркорлигини янада кенгайтириб, маҳаллада 20 та қўшимча иш ўрнини яратмоқчи бўлганларга янги «Лабо» автомашинаси топширилди. Бундан ташқари, маҳалла ёшлари учун чет тилларига ихтисослашган янги кутубхона қурилиши, айрим сабаблар туфайли битмай қолган ички йўлларнинг таъмири ҳамда қатор ободонлаштириш ишлари тез кунларда ўз ниҳоясига етадиган бўлди.
Ўрганишлар ниҳоясида Республика ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари нуронийлар, «маҳалла еттилиги» вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ўтказиб, «хонадонбай» ишлаш, маҳаллалар имкониятидан келиб чиқиб янги иш ўринларини яратиш, томорқалардан унумли фойдаланиш каби қатор масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти ҳудудларда давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |